Асосий мавзулар
26 october 2022

Гурлан ҳокими фермерга шолисини йиғиб олишига руҳсат бермаяпти

Хоразм вилоят Гурлан тумани, Янгиобод-шоликор қишлоғи «Ўйилма» маҳалласидан Элтузга 25 октябрь куни келиб тушган видеода фермерга шоли экинини йиғиб олишга руҳсат берилмаётгани акс этган.

«Кечаю кундуз участка инспектори ички ишлар ходимлари билан келиб олиб, даламдаги комбайнимни қўриқлаб ўтирибди. Хўжалигимга қарашли озуқа базасида етиштирган хосилимни ўриб олишимга тўсқинлик қилишаёпти», дейди видеодаги аёл.

Элтуз 26 октябрь куни фермер хўжалиги рахбарлари билан боғланди. «Иззатбек Бунёдбек» фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Раҳимова Ёрқиной хокимлик расмийлари уларга тегишли 60 тонна шоли топширилмагунча комбайн ишлатмасликни талаб қилаётганини билдирди.

«Биз бу йил шоли учун ҳеч қандай шартнома қилганимиз йўқ. Фақат пахта ва буғдой топшириш учун шартнома қилганмиз. Шартнома режаларини бажарганмиз. Лекин ҳоким камбағал оилаларга тарқатиш учун шоли ҳосилини ҳокимлик заҳирасига ўтказасан деб талаб қўяяпди» деди Рахимова Элтуз мухбирига.

Унинг Элтузга билдиришича, шартномадаги режани бажарганидан сўнг, унинг даласида шоли ўраётган комбайнни участка инспектори ва ички ишлар ходимлари келиб тўхтатишган. Аксига олиб, эртасига ёғингарчиликлар бошланган, бу ҳам шоли ўримини давом эттиришга тўсқинлик қилиши мумкин. @eltuz2022

Элтуз расмийлар жавобини кутади ва фермер шолиси тақдири атрофида кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 november 2025
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Марказий Осиёнинг беш давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларини қабул ...
15 january 2026
Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг «Россияда фашистик давлат мафкураси шаклланди» деган баёноти халқаро сиёсатда катта шов-шувга сабаб бўлди. ...
5 november 2025
Deutsche Welle нашрининг ёзишича, ФРГ канцлери Фридрих Мерц «суриялик қочқинлар энди ватанларига қайтарилиши керак, чунки уруш тугади» дея баёнот ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...