Асосий мавзулар
9 september 2023

Исмойил табиб жамоаси журналистларни дўппослади

8 сентябр кечки соат 17 лар  атрофида Поп тумани Оқтепа ўрмон бўлими 28 контурига борган Aspekt 24 жамоаси ўзидан шифокор ясаб олган – Исмоил табиб оиласи ва қариндошлари томонидан дўппосланди.

Исмоил табиб жамоаси журналистлар жамоасини телефон ва камераларини ҳам тортиб олганлар.

Журналистлар бу жойга Сарвар Яҳёев исмли шахснинг мурожаатини ўргангани борган бўлишган.

Ўзини мазкур ерлар эгаси деб танитган Исмоил табиб ва жамоаси Aspekt 24 оператори ва яна бир ходимига пичоқ билан ҳамла қилганлар.

Журналистлар тоғ оралаб қочиб, шифохонага етиб боришган. Жамоанинг икки аъзоси тунни шифохонада ўтказган.

Табиблар жамоаси аъзоларидан қанчалик талофат кўрилгани ҳақида Элтузда маълумот йўқ. Бу тараф фикри ҳозирча ёпиқлигича қолмоқда. Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг! 

Тағин ўқинг
16 july 2016
Аскар чекила бошлади… – Хўп, нима бўлди? – Сурияликларга ватандошлик масаласи кун тартибидан тушди… – Эрдўғанни олий маълумот олмагани ...
19 january 2026
Навоий вилоятидаги Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинатига (НКМК) қарашли иккинчи ва учинчи Гидрометаллургия заводлари мана шундай ...
25 january 2026
Элтузга келиб тушган тезкор хабарга кўра, автомашина ўғрилиги билан боғлиқ ҳолат бўйича гумонланувчи шахс қўлга олинди. Маълум қилинишича, Жиззах ...
16 october 2025
Тошкент вилоятида уч ярим тонна эшак суяги ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ушбу “маҳсулот” кутилганидек Қашқадарёдан келтирилган. “Кимга боряпти бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...