Асосий мавзулар
11 september 2023

Проректор ҳижобли талабага ётоқ бермади

Чирчиқ Давлат педагогика университети раҳбарияти ушбу университетнинг ўзбек тили ва адабиёти учинчи босқич талабаси Каромат Муқимовага университет ётоқхонасидан жой беришни истамаётир.
Университет раҳбарияти ногирон талаба Каромат Муқимовага ётоқхонада жой олиши учун ҳижобини ечиши шартлигини билдирган.
28 яшар Каромат Муқимова туғма кўзи ожиздир. Кароматни таниган дугоналари унга ўзи истиқомат қилувчи Бўка тумани Янгиобод МФЙдан Чирчиққа ҳар куни қатнашнинг имкони йўқлигини айтишади.
Чирчиқ Давлат педагогика университети ихтиёрида тўрт қаватли ётоқхона бўлиб, бинонинг уч қаватида қиз ва бир қаватида йигит талабалар ўқув йили давомида истиқомат қилишади.
Ўтган жума, 8 август куни талабалар университетнинг ётоқхона беришга масъул мулозимлари билан учрашганлар.
Учрашувда қатнашган талабалардан бирининг Элтузга айтишича, талабалар билан мулоқот пайтида Гуманитар фанлар факультети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Лочин Муҳаммадиев Каромат Муқимовага ҳижобини ечмас экан ётоқхонада унга жой йўқлигини билдирган.
“Лочин Ғайратович ҳамманинг олдида Кароматни изза қилиб кетди. “Яна сиз рўмол ўрадингизми, қўясизми ёки йўқми, яхши қиз эдингизку, қачондан буён рўмол ўраб олдингиз” деди. “Сиз ётоқхонада турмайсиз,” деди. Каромат домлага: “Сиз билан ишим ҳал бўлмайдими?” деб сўраганди, домла “йўқ, хоҳлаган жойингизга бориб шикоят қилинг,” дея ҳикоя қилди талабалардан бири.
Ушбу суҳбатдан кейин Каромат Муқимова университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Баҳодир Ҳусанов қабулига борган.
Каромат Муқимованинг дугоналарига айтишича, Баҳодир Ҳусанов ҳам унга айни шартни қўйган.
Проректор ўз кабинети эшигини ёпиб, Каромат қўлида мобил телефони йўқлигига амин бўлгач:
“Сизга айтадиган гапим шу: хоҳлаган қаватда хоҳлаган хонада хоҳлаган инсонингиз билан турасиз, аммо рўмолингизни ечасиз,” дея шарт қўйган.
“Бу қатъиян сизга буйруқ эмас, бу – ниманидир эвазига нимадандир кечиш” дея шартини изоҳлашга уринган проректор.
“Лекин бунга рози бўлмасангиз, токи мен бу университетда бор эканман, ётоқхонага кирмайсиз,” дея шартини ифодалаган Баҳодир Ҳусанов.
Афтидан файласуф Баҳодир Эргашевич Ўзбекистон президентининг гапларини ўз талқинида тушунганга ўхшайди.
“Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”, — дея таъкидлаганди Шавкат Мирзиёев май ойида бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида.
Шу билан бирга Ўзбекистон президенти миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги таъминланишини билдирганди. Президент “барча диний конфессиялар эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши, мамлакатда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилиши”ни қайд этганди.
Чирчиқ Давлат педагогика университети проректори ўз шартларидан воз кечиб Каромат Муқимовага ётоқхонадан жой берадими ёки йўқ?
Бу саволга жавобни олиши билан Элтуз сизни хабардор қилади.

Тағин ўқинг
19 february 2021
Бу мушук миёвлашни билмайди Чунки миёвлашни унга ҳеч ким ўргатмаган. У ҳурриллайди, холос. Бу мушук ҳар тонг Балкондан туриб ...
25 january 2017
Мирзиёев Республикада ҳаммага юзтадан товуқ боқишни буюрди. Бунинг назоратини, барча рахбарлар, жумладан Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга топширди. Рассом ...
24 june 2025
Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи ва ишлаб келаётган шифокорнинг ҳаёти мамлакатдаги ёш мутахассислар, айниқса ногиронлиги бўлган шахслар қандай муаммоларга дуч келаётганини ...
3 november 2015
Улуғбек Ашур Eltuz.com 2 ноябр куни Наманган вилоят радиосининг «Радиомақола» дастурида Озодлик радиоси хақида гап борди. деб хабар берди ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...