Асосий мавзулар
20 september 2023

Компроматчиларга узоқ йиллик қамоқ жазолари сўралди

Кеча 19 cентябр куни Шайхонтоҳур тумани судида прокурор Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ва “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовларни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ва 3 йилга журналистик фаолият билан шуғулланишни таъқиқлашни сўради.

Икковлон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг туҳмат, ҳақорат ва товламачилик моддалари билан судланмоқда. 

Давлат айбловчиси яна Human.uz, Sof.uz ва Terrabayt.uz таҳририяти балансидаги 5 та транспорт воситаси, 10 дан ортиқ камера ва компютер воситаларини мусодара қилишни сўради.

Давлат айбловчисига кўра, Human.uz сайти асосчиси ва раҳбари Хуршид Далиев ҳамда “Ўзбекнефтгаз” ширкати матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимовларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари (198 миллион сўм) миқдорида жарима солиниши лозим.

Судланувчи Аҳмадилло Аҳмаджоновни давлат айбловчиси 5 йилга уй қамоғига ҳукм қилишни сўради.

Ўтган ҳафта прокурор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг собиқ матбуот котиби, журналист Мавжуда Мирзаевага 3 йил давомида профессионал касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаб, уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни сўраган эди.

Судланувчилар шу йилнинг 24 январида қамоққа олинган ва ДХХнинг «Гвардейский» номи билан танилган тергов изоляторида сақлаб келинмоқда.

Элтуз Ўзбекистонда блогер ва журналистларнинг қамалиши билан боғлиқ воқеалар тафсилотини ўрганишда давом этади, каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга изоҳ ёзишни унутманг. 

Тағин ўқинг
10 april 2018
10 апрель куни ижтимоий тармоқда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат байроқлари рамзи туширилган, тожик тилида «Халқлар дўстлиги ароғи» – «Арақи ...
20 june 2023
Бу санада Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақиллик куни нишонланиши керак, чунки бундан 30 йил бурун, 1990 йили республика парламенти Мустақиллик ...
16 january 2026
Аслида кредит олиш, юқори кредитланиш кўрсаткичи қўрқинчли нарса эмас.  Бироқ кредит тўловлари ҳаддан ташқари баланд бўлиб, банк ставкаларида реал ...
22 january 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонда) «Холли қабристонни ўйчан қиёфада тарк этди. Бир чеким носни тил тагига ташлаб, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...