Cатира
27 october 2023

Андижонда руҳий беморни уриб «даволаган» шифокорга чора кўрилди

Элтузга етиб келган видеода Андижон вилоят руҳий касалликлар шифохонасидаги холат акс этган.

Воқеа 17 октябр куни соат 19:50 да рўй берган. Видеода беморлар саф тортиб тургани, тиббиёт ходими улар ёнидан ўтиб сўнгги қаторда турган беморни уриб юборгани ва унинг ерга йиқилгани акс этган. Йиқилганидан кейин у додлашда, тиббиёт ходими эса уни уриб тинчлантиришда давом этади. Сал вақт ўтиб ходимлар беморни кўтариб ичкарига олиб кетишади. Касал оғир аҳволда экани айтилмоқда. Элтуз аҳлоқ талабига кўра видеони хиралаштиришга қарор берди. 

PS: Видео эълон қилинганидан кўп ўтмай Андижон вилояти ҳокимлиги юз берган ҳодисани ўрганиш учун касалхонага прокуратура ходимини йўллаган. Айбдорлар тез орада конуний жазо олиши таъминланди. Беморни урган шахс ишдан бўшатилди – дея хабар берди Элтуз инсайдери.

Тағин ўқинг
20 may 2024
26-май – Тилак Жўрани хотирлаш кунига атаб… Тилланисо Мактабда ўқиб юрганимда танловга қатнашдим. «Зулфия» нинг туман ё вилоят босқичи ...
12 may 2021
Рассом Туз карикатураси
21 november 2016
«Халқ сўзи» газетаси (19.11) Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки иштирокида мамлакатда Муносиб меҳнат ...
5 july 2017
Истанбулнинг Пендик туманида ўзбек фоҳишалари ва полиция ўртасида юз берган қочди-қувдида икки аëл яраланди. Ҳуррият газетаси муҳбири Муслим Сариëрнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...