Асосий мавзулар
2 november 2023

Cалимбойга ўхшашни орзу қилаётган вазир

Ҳукуматдаги Элтуз манбаларга кўра, собиқ АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Шуҳрат Содиқов шу йилнинг февраль ойида Бош вазир котибияти раҳбари ўринбосари этиб тайинланган эди. У 2018 йилнинг августидан 2021 йилнинг ноябригача Ахборот ва Коммуникация Технологиялари вазири лавозимида ишлаган.

Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, «Одноклассники» каби тармоқлар вақтинча чекланиши ортидан президент фармони билан лавозимидан озод этилганди.

Айрим манбаларга кўра, Содиқов лавозимдан олинган куни кабинетидан уни ДХХ ходимлари тўғри «Гвардейский»га олиб боришган. Содиқовни 10 кун давомида сўроқ қилишган, бироқ орага Бош вазир тушиб уни жавобгарликдан олиб қолган.

Ўша вақтда президент видеоселекторлардан бирида уни «хоин ва сотқин» деб атаган эди.

Шуҳрат Содиқовни яхши таниган Элтуз инсайдерига кўра, у АКТ вазири бўлиб ишлаган даврда ўз ёрдамчисини UCELL компаниясига сохта ҳужжатлар билан ишга жойлаштириб, унинг номига “олтин” карточка очтирган.

Бу катрочкага иш ҳақи сифатида ҳар ой 100 млн сўм пул маблағлари ўтказиб турилган.

Ёрдамчиси эса ушбу пул маблағларини нақдлаштириб, Содиқовнинг аёлига ҳар ой бериб турган.

Ушбу масала ДХХ терговчилари томонидан ўрганилган, бироқ Содиқов “афв” этилгани боис  «ўйиндан чиқарилган».

Ёрдамчиси ва бошқа шотирларига нисбатан очилган жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББга юборилган. Бу иш ҳозирга қадар ёпилмай турилгани ишонилади.                                                                             

Шуҳрат Содиқов ўтган ойнинг бошида ўғли Улуғбек Муҳаммаджоновни уйлантирди.

Тўй Пойтахдаги Osiyo Grand тўйхонасида, (Президентни дабдабали тўйлар ўтказишни тўхтатишга чақириқларига қарамай) дабдаба билан ўтказилгани айтилади.

Тўйда Муҳаммадзиё деган ҳофиз “Қорасувда ҳам пул кўпайиб кетди”  ва Шуҳрат Содиқовнинг оиласига қараб “сизларда ҳам пул кўпайиб кетди” дея қўшиқ куйлаб берди. (Эслатиш жоиз Қорасув – Шуҳрат Содиқов истиқомат қилувчи маҳалла)

Шуҳрат Содиқовни яқиндан билганлар ҳақиқатан ҳам унда пул кўпайиб кетганлигини тасдиқлашади.

АКТ вазири бўлиб ишлаган даврида Тошкентнинг Қорасувида учта данғиллама участка қурди, аёли ва фарзадларига қўша-қўша машиналар подарка қилди.

Оила аъзолари Салимбойга ҳавас қилиб, барча машиналарига 010 давлат рақамини тақиб олишган, дея иддао қилади Элтузнинг ҳукумат тизимидаги манбаси.

Айни иддаоларнинг айримларини мустақил манбалар томонидан тасдиқлаш имконияти Элтузда йўқ.

Тағин ўқинг
29 november 2017
28 ноябрь куни Ўзбекистон иқтисодиёт вазири 61 ёшли Галина Саидова ҳамда Ўзбекистон ташқи савдо вазири 57 ёшли Элёр Ғаниев ...
18 october 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 36-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Л.А.Н Мени енголмади ...
23 june 2017
Шу ойда Турк давлат банки Ziraat bankasi Тошкентда ўз филиалини очиши кутилмоқда. Бу ҳақда 20 июн куни Ўзбекистон Бош ...
31 may 2017
Жиззах шаҳрида ўтган “Баркамол авлод” спорт мусобақаси гала концертида қатнаша олмаган хонанда Шаҳноза Отабоева лицензиясидан маҳрум қилинди. Хонанда бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...