Асосий мавзулар
8 november 2023

Боёвут ИИБ мулозими ўз ходимини эшак ва чўчқа деб сўкди

Боёвут Ички ишлар идораси бошлиғи ўринбосари профилактика инспекторини ноинсоф, ифлос, эшшак, чўчқа дея ҳақорат қилди.

Қадрли муҳлислар бугун 8 ноябр Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ИИБ маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосари подполковник Азиз Саидовнинг 7 ноябрь куни ўз ходимига қилган муомала маданияти акс этган видеоси Элтузга етиб келди.

Унда ўз Азиз Саидов ўз қўли остидаги профилактика инспектори Қаршибоевни эшак, чўчқа дея атайди. Бу ибораларини Саидов туманнинг Анорзор маҳалласида туриб, ҳоким ёрдамчиси гувоҳлигида ифода этади. У шунингдек, телефон орқали профилактика инспекторига мурожаат этиб, айни маҳаллада хизматни бошладим деб ёлғон гапиргани, унинг бу ерда арвоҳиниям кўрмаганини писанда қилади.

Айни пайтда профилактика инспектори Қаршибоевнинг яқинлари буни тармоқда Азиз Саидовнинг «Ифтихор» МФЙнинг Облоқул бобонинг фермер хўжалигидаги ер майдонида етиштирган мош ўримида қатнашмагани учун қасд олиши дея ҳисобламоқда.

“Бунақанги жирканч муомила қилиб профилактика испектори Қаршибоевдан яна 2 қоп макка жўхори олиш умидидами? Товуқларига дон керак бўлганми ёки уйида картошка ва пиёз тугаганми?  Ходимларни сўкиб, жеркиб, шаънига тегиб хақорат қилишларга ким ваколат берган?” дея ёзишмоқда профилактика нозири яқинлари тармоқда.

Элтуз Сирдарё вилояти Боёвут тумани ИИБ маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосари подполковник Азиз Саидов ва айни идорадаги профилактика инспектори Қаршибоев ўртасида юз берган зиддиятлар тафсилотларини ўрганишга ҳаракат қилади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.  

Тағин ўқинг
4 march 2022
Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. ...
5 november 2018
Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади. Бу ҳақдаги хабар ва ...
5 april 2023
Буюк Британия бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Россия иштирок этишидан хавотирланиб, уни бойкот қилишга қарор қилди.  Халқаро бокс ...
11 february 2025
Маълумки жорий йилнинг 9 февралидан бошлаб мен Элтуз Бош муҳаррири Қудрат Бобожонов таътилга чиққан эдим ва бунинг сабабларини ҳеч ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...