Асосий мавзулар
26 may 2024

55 миллиард сўм қаерга сарфланди, Беҳзод Мусаев?

Шу йилнинг январь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги янги, замонавий ва фойдаланишга тайёр бўлган бинони (муқаддам GM компаниясига тегишли бўлган, манзил: Миробод тумани, Нукус кўч, 8-уй) аввал қайта таъмирдан чиқариб, сўнгра кўчган. 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири жаноб Беҳзод Мусаев ушбу бинони таъмирлашга бюджетнинг 55 миллиард сўмини сарфлаган.

Таъмирлаш ишлари тендерсиз “MARROFF BUILDING COMPANI” МЧЖга топширилган.

Ширкат Наманган шаҳри, “Орзу” МФЙ, Ижокорлар кўчаси 10 уйда жойлашган, ИНН рақами: 307 384 166, раҳбари: Юнусов Жобирхон Ғофуржонович, таъсисичиси Иномов Мирабдулла Маъруфхонович.

Ўзбекистонда кенг қўлланилувчи коррупцион схемага кўра, давлат реконструкция ва қурилиш ишларига сарфланадиган ҳаражатлар аслидан анча юқори нархда кўрсатилади. Бундай схемалар бюджетдан ажратилган сумманинг салмоқли улушини талон-торож қилиш имконини беради.

Каримов иқтидорда экан йирик иқтисодий жиноятлар ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган Беҳзод Мусаев жазодан қочиб, ғарб давлатларидан бирида бошпана олганди.

Абдулла Арипов ҳукумати пайтида у яна Ўзбекистонга қайтди ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимларида фаолият юритди.

Унинг Соғлиқни сақлашдаги фаолияти, ўта фоижали воқеа билан эсда қолди.

“ДОК-1 Макс сиропи” кимга нимани эслатади?

Болаларнинг заҳарланиши натижада 69 нафар гўдак ҳалок бўлди ва 16-нафар бола бир умрга ногирон бўлиб қолди.

Натижада 20 нафардан кўпроқ масъул шахслар жавобгарликка тортилди. Улар орасида Беҳзод Мусаев йўқ эди албатта.

У тинчгина нафақага чиқиб, ўзининг “INTERMED” шахсий лабараторияларини юргизса маъқул эди. Аммо унга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига раҳбарлик қилиш ишониб топширилди.

Бу сафар вазир жаноблари 55 млрд сўмнинг таъмирлаш ишларига қандай сарфлангани борасида нима деркин? Расмий жавобни кутиб қоламиз.

Тағин ўқинг
18 may 2018
Президент Мирзиёевнинг умр йўлдоши Зироатхон Ҳошимованинг Вашингтондаги Оқ уйда тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бирида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ...
23 april 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 45-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Балки, инглиз тили ...
12 october 2022
Индорама Агро компаниясининг халқаро тараққиёт банклари томонидан қўллаб-қувватланган Ўзбекистонда пахта етиштириш лойиҳаси меҳнат, фуқаролик ва атроф-муҳит ҳуқуқларининг бузилиши билан ...
23 january 2025
Ўзбекистон Россия билан 2030 йилга қадар мўлжалланган мўлжалланган ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик режасига киритилган шартномани имзолади. Россиянинг Украинага қарши босқинчилик ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...