Асосий мавзулар
23 november 2024

ДХХ раиси нега ҳайдалди?

Элтузга келаётган хабарларга кўра, Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизов ўз вазифасидан олиб ташланган.

У Ўзбекистондаги энг қудратли идорага беш йилдан кўпроқ вақт давомида рахбарлик қилди.

Унгача Абдусалом Азизов Ўзбекистон Мудофаа вазири вазифасини бажариб келаётган эди.

Абдусалом Азизов ДХХга раис этиб сайлангач унинг ўрнига генерал Баҳодир Қурбонов Мудофаа вазири этиб тайинланганди.

Бу гал ҳам шундай бўлди. Абдусалом Азизов ўрнига ДХХ раиси этиб Баҳодир Қурбонов келди.

Давлат Хавфсизлик Хизмати ёпиқ ташкилот ва у ердаги ўзгаришлар оммага ҳадеганда ошкор этилавермайди.

ДХХ раисининг олиб ташланишига эса жуда жиддий важлар ва асос бўлиши керак.

Элтузнинг бир биридан мустақил манбалари хабар беришича, ДХХ раисининг вазифасидан ҳайдалишига ўтган ой Президент администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга қилинган суиқасд уриниши сабаб бўлган.

Шу йилнинг 30 сентябрида Президент Администрациясидан кетгунига қадар Комил Алламжонов президентнинг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева сиёсий фаолиятининг ҳар бир босқичида унга ҳамроҳлик қилиб келди. 

Президент сўзчиси бўлган, кейинчалик Ўзбекистон ахборот сиёсати учун маcъул шахснинг ҳаётига суиқасд, шунчаки оддий жиноят эмас, балки президентга қарши саботаж эди.

Аммо бу ҳақда бирон расмий идора ёки оммавий ахборот воситаси лом мим  демади. 

Бош прокуратура суиқасд бўлгани ҳақида хабар билан тийилди холос. Ва яна бу идора асосан жим туринглар, исботланмаган хабарларни берманглар дейишдан нарига ўтмади.  Огоҳлантиришга огоҳлантирди, аммо ҳеч қандай дастлабки фаразни илгари сургани йўқ.

На Алламжонов раҳбарларидан бўлган президент администрацияси ва на мамлакатдаги хавфсизликка маъсул қудратли ДХХ бу борада изоҳ бермади.

Шундай экан ДХХ раисининг ишдан олинишини кутилмаган воқеа деб бўлмайди.

Комил Алламжоновга ҳужумдан салкам бир ой ўтиб Элтуз таҳлилчиси Рассом Туз мамлакатдаги фазо ҳақида гапираркан, бир нарсалар бўлади дея башорат қилганди:

«Бугун Тошкент зоҳиран тинч. Аммо Тошкент итлари занжирини узиб осмонга қараб увилламоқда.Нимадир ўзгаради.”

Бу ўзгариш ўзини куттириб қўймади. Абдусалом Азизовнинг вазифасидан олиб ташланиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг ДХХ фаолиятидан мутлақо норози эканини кўрсатади.

Элтузга келаётган ҳозича тасдиқланмаган хабарларга кўра, Азизов билан қаторда яна кўплаб юқори мулозимлар вазифасидан бўшатилган. 

Алламжоновга суиқасднинг парламент сайловидан бир кун олдин юз бергани куч тизимлари  Ўзбекистонда хавфсизликни таъминлай олмаётганига яққол далилдир. 

Бу ҳолат эса мамлакат олий қўмондонини қониқтирмаслиги турган гап. Элтуз олий ҳокимият бўғинларидаги ўзгаришларга доир воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, кўрсатувларимизни кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
14 march 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
19 december 2022
(Nullum crimen, nulla poena sine lege) Давлатнинг куч ишлатар тизимлари қаршисида шахснинг қадр қадр-қимматини муҳофаза қилишнинг энг муҳим воситаси ...
27 october 2016
Бугун ўзбек турмасида 23 йилу 4 ой қолган 72 ёшли Самандар Қўқонов озод этилгани ҳақида тарқалган хабар нотўғри бўлиб ...
13 october 2016
«Ҳуррият» газетаси (12.10) ўзининг 1000-сони чиқиши муносабати билан нашрни ташкил этиш жараёнларида бевосита иштирок этган таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...