Асосий мавзулар
23 july 2025

Наманганда непотизм пирамидаси

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасида ишга қабул қилиш жараёнлари атрофида жиддий саволлар пайдо бўлди. 2025 йил 11 июль куни бош юристконсул лавозими учун ўтказилган танловда билим ва қобилияти етарли бўлган бир қатор номзодлар иштирок этган бўлса-да, улар эмас, бошқарма раҳбарининг шахсий таниши ишга тавсия қилинди.

Бошқарма раҳбари Аъзамжон Исақовнинг танлов комиссиясига босим ўтказгани, саволларга тўлиқ жавоб бермаган бўлса-да, Уйчи тумани Ғайрат маҳалласидан бўлган, аввал юқори ташкилотларда ишлаган Фазлиддин исмли шахсни танловдан ўтказгани таъкидланмоқда. Кузатувларга кўра, Фазлиддин танлов олдидан бошқарма раҳбарининг хизмат хонасига кириб чиққан, танловдан кейин яна у ерга қайтган. Бу ҳолатлар унинг натижалар олдиндан келишилган ҳолда танловда қатнашганини кўрсатади.

Элтузга келган маълумотларга кўра, бошқарма раҳбари ва номзод ўртасида яқин алоқалар мавжуд. Бу эса, маҳаллийчилик ва таниш-билиш орқали ишга олиш каби коррупцион амалиётлар ҳали ҳам тизимда мавжудлигини кўрсатади.

Бу каби ҳолатлар кўплаб номзодларда норозилик уйғотмоқда. Агар бу ҳолатлар ўз вақтида очиқ текширилмаса, ишонч ва тенг имкониятларга асосланган тизимни тиклаш янада мушкул бўлади.

Агар Элтузга етиб келган ушбу маълумотлар асоссиз бўлса, вазирлик расмий баёнот билан уларни рад этиши, агар асосли бўлса, масъул шахслар жавобгарликка тортилиши шарт. Элтуз Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга эга ҳолатларни сизлар билан биргаликда ўрганади ва ёритади. Кўнғироқчани босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
4 august 2025
2025–2026-ўқув йили учун Бухоро давлат педагогика институтида ўтказилган касбий ижодий имтиҳонлар яна бир бор Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари қандай ...
24 september 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистондаги пахта йиғим-терим мавсумига оид турли ОАВларда эълон қилинаётган хабарлар мамлакатда мажбурий меҳнат аломатлари кучайиб бораётганидан дарак ...
19 september 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
9 april 2019
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...