Cатира
19 january 2026

Кун латифаси: Қиш кунларининг бирида…

Қишнинг аномал совуқ бир кунида катта бир амалдор депутат чекка бир қишлоққа бориб, юрт қашшоқлари билан учрашиб, уларга мақтана кетибди. Биз Халқ учун ҳамма шароитни яратамиз! Ракеталаримиз коинотни забт қилади, Америкадан юз миллионга самолетлар, вертолетлар сотиб оламиз, Шоввозсойда аквадискотека, Самарқандда замбуруғсимон вилла, Хивада люкс ҳаммомли, унитази тилладан қилинган отел қурилади!

Шунда бир оқсоқол ғазабланиб қичқира бошлабди: — Олтин унитазинг ўзингга сийлов, қишлоққа свет билан газ қачон келади?

Амалдор бир оз ўйланиб туриб, шеригига қараб дебди: — Мана кўрдингми? Халқимизнинг дунёқараши шунақа тор! Биз Ойга чиқишни режа қиляпмиз, булар бўлса ҳалиям ўша ўтган асрдаёқ кўтарасига четга сотиб юборилган газ билан светни ўйлаб юришибди!

Тағин ўқинг
10 september 2022
10 сентябр куни «Илхом» театрида премьераси кутилган «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ëқуб ...
9 july 2024
Россиянинг урушдаги талофати, Афғонистондан келтирилаётган ҳавфли ичимлик, Халқ пули деган тушунча йўқлигини айтган ўзбек мулозимига кўрилган чора ва бу 600 ...
20 september 2023
Ғиждувонда 25 нафар ёш болаларни автомобилига миндириб ҳаракатланган ҳайдовчининг қоидабузарлиги маҳалласида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.  Қадрли муҳлислар бугун ...
13 june 2018
Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби Анвар Турсунов 13 июнь куни 60 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Элтуз»га имомнинг яқинлари хабар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...