Кундалик
6 april 2016

«Огоҳлик» маршининг олд сафларида…

Ўзбекистондаги партияларнинг нашрларини кўздан кечириб, уларнинг парламентдаги депутатларига ўз сайловчилари билан огоҳлик, ҳушёрлик, «ёт ғояларга қарши кураш» мавзуларида учрашувлар ўтказиш вазифаси юкланганига гоҳ бўласиз.

Хусусан, «Адолат» газетаси партия фракциялари аъзолари ўз сайловчилари билан «Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик – жамият тараққиётининг муҳим омили» мавзуида маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этаётгани ҳақида ёзди.

Партиянинг ҳали коллеж ўқувчиси (!) бўлган аъзосининг мана шундай учрашувлар ҳақидаги фикрлари қуйидагича: «Ҳар хил тоифадаги ғаламис кучлар аҳоли, хусусан, ёшлар онгини заҳарлаш учун турли йўл ва воситаларни ишга солаётганликлари сир эмас.

Биз ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш учун фаол тарғибот олиб боришимиз даркорлигини яна бир бор ҳис этдик».

Ҳали она сути оғзидан кетмаган бу партия аъзоси тарғиботга бунчалик ишқибозлиги унинг катта устозларидан яхши сабоқ олганидан бир дарак.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 december 2017
Президент Шавкат Мирзиëев парламентдаги 22 декабрь кунги чиқишида Молия вазирлигини кескин танқид қилиши ортидан вазирликда текшириш, ходимларни оммавий ишдан ...
13 may 2019
Негадир кейинги пайтларда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳақида гап кетганида беихтиёр ёдимга Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчиллнинг мазмунан ...
10 december 2025
Шу кунларда мустақиллик даврида туғилган ëшлар орасида «СССР яхши эди» деган чўпчак урчиган.  СССРнинг ëвузлик империяси бўлгани, инсонлар эркин ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...