Кундалик
22 may 2016

Туркманфилм киностудияси раҳбари ишдан ҳайдалди

Ўғузхон номидаги Туркманфильм киностудияси бошлиғи Сапармуҳаммад Жоллиев ўтган ҳафта “ишда йўл қўйган камчиликлари” сабабли ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда Туркманфилм киностудиясидаги манбалар ва мамлакат ташқарисидаги Гундўғар нашри ҳабар берди.

Таниқли туркман киночиси ва айни пайтда мамлакат кино саноати раҳбарини ишдан бўшатиш таклифи Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов тарафидан илгари сурилди.

Кино раҳбарининг ишдан бўшатилиши жамоатчилик орасида ва ижтимоий тармоқларда турли йўримларга сабаб бўлди.

Кино соҳасига яқин бўлган манбалар Жоллиевнинг ишдан бўшатилиши ортида “Туркманфилмда мамлакат раҳбарини улуғлайдиган, Орқадоғ сиëсатининг ҳаëтдаги самарасини кўрсатган кино олмаганлиги”билан боғлиқ “сабаб” ëтибди дейишмоқда.

Туркманистон президенти ўз “сиëсати боис халқнинг ҳаëти яхшилангани ҳақида” кинолар ишланишини кутган.

Манбаларнинг айтишича, Туркманистонда ишланган киноларни томоша қилган Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг “ҳафсаласи пир бўлган”.

Бундан олдин Туркманистон президенти мамлакатдаги телеканаллар бошлиқларини айни айб, яъни “сиëсатнинг ижобий самарасини” кўрсата олмаганликда айблаб ишдан бўшатган эди.

Сапармуҳаммад Жоллиевнинг ишдан бўшатилишига келсак, бу воқеа борасида туркман расмий матбуотида бирор сатр маълумот йўқ.

Шу ўринда Туркманфилм киностудиясининг матбуот ҳизматининг веб сайти ҳам йўқлигини айтиш лозим.

Шу боис раҳбар алмашинуви борасида соҳа мутаҳасисларининг расмий кўз қарашини ўрганишнинг имкони йўқ.

Интернетдаги Youtube порталида Ўғузхон номидаги Туркманфилм киностудиясида суратга олинган бир қатор киноларни томоша қилиш мумкин.

Туркманфилмдан ташқари мамлакатда “Туркман овози” телеканали ҳам киноларни суратга олиб келади.

Кейинги пайтда суратга олинган киноларнинг савияси пастлиги борасида киномунаққидлар фикри бир жойдан чиқади.

Расмий Ашҳобод назоратидан четда бўлган ижтимоий тармоқларда эса Туркманистонда бир вақтлар илғор бўлган кино саноати олдинги марҳум президент Сапармурод Ниëзов даврида вайрон қилинганлигини ëзишмоқда.

Шу кунларда ишдан олинган Сапармурот Жоллиев ўз вақтида туркман киносини дунëга таинтган кинорежисер, Туркманистон ССР да ҳизмат кўрсатган артист Ортиқ Жоллиевнинг ўғлидир.

Перхат Мередов
Eltuz.com, Ашхобод

Тағин ўқинг
26 april 2021
Замонавий ўзбек туркшунослигининг йирик вакили Андрей Кубатин 2020 йил 29 октябрда коронавирус хасталигидан вафот этганди.  2017 йилда олим Жиноят ...
5 january 2024
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб, сиз билан биргаман. Янги йилда сизларнинг юзингизга қараб, табассум қилиш ...
2 december 2025
Мен табиатнинг уни вайрон қилган мулозимлардан бу қадар тез ва самарали қасос олишини кутмаган эдим. Каримов ва унинг шогирди ...
9 october 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...