Кундалик
15 june 2016

Электр узилишлари рамазон ойида янада кўпайди

Ифтор ва саҳарлик пайти чироқнинг ўчириб қўйилиши фарғоналикларга айниқса малол келмоқда.

Фарғона вилоятининг аксарият туманларида чироқнинг тартибсиз узилишлари ёзда ҳам қишдагидек давом этмоқда. Баҳор ойларида кундузи соат 12 дан 13 гача, кечаси 20 дан 21 гача электр таъминоти узиб қўйиларди, ёз фаслига келиб эса бу узилишлар тартибсиз давом эта бошлади.

«Қиш фаслида узилишларни энергия танқислигига йўйишарди, бунинг белгиланган тартиби бор эди, ёзга келиб эса истаган вақтида ўчириб, хоҳлаганида ёқишаяпти», дейди олтиариқлик уй бекаси.

У куни бўйи уйда бўлгани учун йил давомида қай пайтда ўчирилиб ёнганини кузатиш имконига эга эканини айтади.

Масалан, Фарғона вилояти туманларидан бирида 7, 8, 9 июн кунлари тармоқда таъмир ишлари олиб борилаяпти, деган баҳонада 17 гача электр берилмади.

Шу кунлари тунги соат 23 билан 24 оралиғида ҳам ток узиб қўйилди ва саҳарлик вақтигача свет берилмади. Саҳарлик тугаши билан уч яримда яна свет узиб қўйилди.

13 июн куни эса саҳарликдан кейин ўчирилган свет 7. 45 да берилди.

Электр тармоғи идорасига боғланганимизда, аввалига бу ҳолни «Одамлар ортиқча совутгич, кондиционерлардан фойдаланишаётгани учун трансформаторларга нагрузка тушаётгани» билан изоҳлашди.

Навбатдаги узилишга, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетишини сабаб қилиб келтиришди.

Кейини узилиш сабабини эса шунчаки гапни калта қилиб «35 ўчирди» дея изоҳлашди. 35 дегани бу, вилоятнинг марказий электр идораси.

Фарғонада бугун ҳам чироқ ёниб ўчишда давом этмоқда, Электр тармоқлари корхонасидагилар эса юқоридан шундай буйруқ келганлигини рўкач қилишдан чарчамайди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 march 2018
Президент Мирзиёев танқиди ортидан 15 март куни «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга ...
9 december 2020
Ўғирланган ва халқаро майдонга олиб чиқиб кетилган активларни ўз мамлакатига қайтариш коррупцияга қарши глобал курашнинг муҳим воситасидир.  Бу клептократлар ...
4 september 2019
Замоннинг тез ўзгаришини қаранг. Бир неча йил олдин катта авлод ҳали компьютер ишлатишни билмасди, биз эса ўзимизча замонавий ёшлар ...
6 january 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Наманган ва Жиззах вилоятларидан. Дастлабки мактубни бизга Косон туманидан, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...