Cатира
12 july 2016

Бош вазир СЭС ходимларини бўқ йиғишга буюрди

Фарғонада одамлар СЭС ходимларининг ҳожатхона ва молхоналарни тозалиги бахона аҳолидан гўнг талаб қилишаётганидан норози. Улар буни гўнгдан уйларнни иситиш учун таппи тайёрлашлари билан изоҳлашади.

Бу ҳақда хабар берган Озодлик радиосига кўра, чиройли иш кийимидаги шифокор ва ҳамширалар маҳалла посбонлари билан биргаликда уйма-уй юриб, одамлардан камида икки қопдан гўнг беришни илтимос қилишмоқда.

“Наҳотки Бош вазирнинг куни аҳоли тезагига қолган бўлса, дўхтирларнинг гўнг тиланиб юриши жуда ачинарли кўринар экан» дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Расмийларга кўра, Бош вазир Мирзиёев топшириғига кўра, ҳар икки дўхтир ёки ҳамширага биттадан маҳалла посбони биркитилган бу ҳақда вилоят ҳокимининг қарори бор.

Ушбу ҳужжатга асосан, СЭС ходимлари аҳоли молхона ва ҳожатхоналари дезинфекциясини амалга оширишлари, олинган ахлатни эса фуқаролар йиғинига етказиб беришлари лозим.

Eltuz.com айни ҳолатни рассом Kirpi чизган ҳажвий сурат орқали тақдим этади.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 october 2019
«Отангни онангга бепардоз кўрсатма. Яхшисини ошир – ëмонини яшир. Отангни ўлдирганга онангни бер. Эгилган бошни қилич кесмайди». Бу ўзбек ...
29 october 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
18 december 2018
Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
11 june 2018
Ўзбекистоннинг марҳум президенти қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган, Швейцария банкларида музлатилган 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағнинг бир қисмини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...