Асосий мавзулар
20 july 2016

Кўсак қурти теримидан сўнг «чеканка»…

Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ҳамширалар жалб этилмоқда. Улар бундан илгари eltuz.com хабар берганидек ўн кун давомида кўсак қурти териш билан шуғулланишган эди.

Чеканка ҳам кўсак қурти терими каби оғир ва педагогика ёки тиббиёт соҳасидан мутлақо йироқ, ўқитувчи ва шифокорларга қўшимча даромад келтирмайдиган мажбурий меҳнат тури ҳисобланади.

«Туманимизнинг Марказий Фарғона чўлларида ерлари бор, ўқитувчилар ўша ерда 10 кун ётоқ шароитида кўсак қуртини теришди»,- дейди eltuz.com мухбирига яқин манба.

«Навбатдаги гуруҳ яна 10 кунлик ётоққа жўнатилди» – дейди суҳбатдош. Гуруҳдаги чеканкачиларнинг барчаси ҳам олий маълумотли ўқитувчилар эмас, уларнинг орасида мактабда фаррош, қоровул, боғбон, лаборант бўлиб ишлайдиган ходимлар ҳам бор.

Учкўприк, Бағдод, Бувайда туманлари Халқ таълими бўлими мудирлари билан телефон орқали боғланган Eltuz.com мухбири, айнан ўқитувчиларнинг кўсак қурти териш ва чеканкага жалб қилиш масалалари билан қизиқди.

Аммо улардан ижобий жавоб ололмади. Улар туман ҳокимларининг “илтимосини” бажараётганликлари, ўқитувчилар бугунги кунда меҳнат таътилида эканликлари, улар ҳеч қаерга жўнатилмаганлиги ҳақида ёлғон ахборотларни тақдим этишди.

Аслида, биргина Учкўприк туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқитувчилари меҳнат таътилидан мажбурий равишда чақириб олинганликлари ва кўсак қуртидан кейин чеканкага дея яна далага жўнатилаётганликлари учун норозилик билдиришгани маълум.

Бувайда туманидаги мактаб ўқитувчилари эса туманнинг Қозоқовул деган чўл ҳудудида чеканкани бошлаб юборишган, олдинда уларни пахта терими кутаяпти.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 july 2016
«Адолат» газетасини варақлаб, Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги навбатдаги ўхшамаган пародия, ўзбекча айтганда, ўхшамаган тақлидга кўзингиз тушади. Тақлидки, кулишни ҳам, йиғлашни ...
28 may 2024
Салом қадрли муҳлислар, Элтуз порталига йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Наманган, Қашқадарё, Навоий ва Андижон вилоятларидан келган. Хатлар оқими айни сонияларда ҳам давом этмоқда. муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ёпиқ видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки мурожаат Намангандан. ...
9 august 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...