Асосий мавзулар
9 october 2016

Урлаева билан Эшонқулова тағин ушланди

9 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12.20 да Бухоро вилоятининг Олот туманида Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар ушланган ва Малохат Эшонқулованинг eltuz.com мухбирига билдиришича уларни ярим тунга қадар ТИИВ бўлимида олиб ўтиришган.

«Бизни тунги 23.00 га қадар олиб ўтиришди ва кейин Ўзлари келтириб Бухоро чегарасидан чиқариб, Навоий ГАИ постидан кузатувчи ҳамроҳлигида тунги соат 1 ларда машинага ўтказиб юборишди», дея билдирди бугун эрталаб eltuz.com мухбирига Малохат Эшонқулова.

Эслатиб ўтамиз, яқиндан буён «Қўрқмаслар» гуруҳини тамсил қилувчи ўзбек фаоллари Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаевалар уларни Бухоро вилоятининг Олот туманига олиб кетишгани ҳақида хабар беришга улгуришган эди.

Кун давомида Eltuz.com мухбирининг улар билан алоқа ўрнатишга уриши самарасиз бўлди.

Сўнгги бор алоқа ўрнатишга уринган ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг билдиришича, Еленанинг телефонини кимдир ўчирмоқчи бўлган, бироқ у аксинча қўшилганича қолган ва Умида Ниёзова Ҳуқуқ ҳимоячиси ва милиция ўртасидаги қисқа диалогни эшитишга муваффақ бўлган.

У Елена Урлаеванинг яна узоқ вақт кутиб ўтирамизми, деган сўровига милиция ходимининг «Бошлиқ келса ўзи ҳал қилади. Менга кутиш буюрилган» деган жавобини эшитган.

Терим мавсумида фаолларнинг ушланиши тенденцияга айланган

rasm337
Милициянинг ўзбек фаолларига қарши шармандали ҳаракатлари рассом Туз карикатурасига мавзу бўлган эди.

Сўнгги марта Елена Урлаевани фотограф Темур Карпов билан Тошкент вилоятининг пахта даласида ушлашгани ҳақида Eltuz.com 6 октябр куни хабар берган эди. Шу куни ҳам Урлаева ва Карпов туман милиция бўлимида эрталабдан кечгача қолиб кетишган эди.

Таниқли Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ва мустақил журналист Малохат Эшонқуловалар ўтган йили ҳам пахта теримидаги мажбурий меҳнат мониторинги ўтказишаётганида ҳам бир неча бор ушланишган.

Жумладан, хоразмлик милиционерлар Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларни таҳқирли тарзда тинтув қилишганди.

Уларни ушлаш сабаби ўқувчилар, талабалар ва вилоятнинг турли муассасалари ходимларини пахта теримига мажбурланаётгани ҳақида йиққан ахборотлари бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 october 2016
«XXI аср» газетасида пахта етиштирувчи хонқалик фермернинг номидан ҳам бир мақола эълон қилинган. Унда фермер муваққат президент ва амалдаги ...
6 march 2023
Иқтисодни ҳар ким хар хил талқин қилади. Аммо ҳамма гап уни ўзгартиришдадир. Ўзбекистондаги иқтисодий ислохотлар ҳақида гапириш бу ярим ...
6 april 2016
Рассом Элсевар яна бир бор Eltuz.com муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлари томонидан амалга ошираётган ёввойилик, мамлакатнинг экофондини йўққа чиқаришга ...
5 april 2021
Муҳтарам ўқувчи, сизга бундан 38 йил олдин юз берган воқеаларни гапириб беряпман. 38 йил олдин Аҳмадшоҳ Масъуднинг яширин истеҳкомларидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...