Асосий мавзулар
14 december 2016

Виртуал қабулхонага мурожаат иш бермади, фуқаронинг уйи бузилди

«XXI аср» газетаси (08.12) бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатларга оид навбатдаги мақолани эълон қилди.

«Мурожаатлар ҳаққоний бўлса..» сарлавҳали мақолада дастлаб Тахтакўпир туманилик Роза Каипованинг виртуал қабулхонага мурожаатига эътибор қаратилади. Ушбу мурожаатда Р.Каипова беморларга нотўғри ташхис қўйгани учун муқаддам уч марта судланган, ҳатто мудҳиш хатоси туфайли шикоятчининг эри ўлимига сабабчи бўлган шифокор амнистия актига кўра озодликка чиқарилгандан сўнг яна ўз ишида ишлаётганидан арз этган.

Бу мурожаат асосида ношуд шифокор ишдан бўшатилгани ортидан шикоятчи бош вазирга ташаккурнома ёзган.

Яна бир мурожаатчи эса бош вазирга иш ҳақини ололмаётганидан шикоят қилганидан сўнг маоши олиб берилгани билдирилади. Албатта, газета ойлар давомида иш ҳақини ололмаётган катта-катта меҳнат жамоалари ҳам борлигини эсга олмаган.

Иштихонлик фуқаро эса бош вазирга ўғлининг уй-жойи бузиб ташланаётганидан шикоят этган.

«Ўрганиш жараёнида уй-жой аслида фермер хўжалигига тегишли ерда ноқонуний қурилгани, бир неча бор тушунтириш берилганига қарамай, фуқаро уни ўз ихтиёри билан бузмагани сабабли уй суд қарори билан бузилиб, бу ҳақда далолатнома тузилди», дейилади газетада.

Газета виртуал қабулхонага мурожаат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам жабрланувчи эмаслигини билдириб, бу «жойларда секин-аста адолат тарозиси тенглашаётганидан далолат беряпти», дея хулоса қилади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 august 2025
Бугун юртимиздаги илмий жамоатчилик учун катта тўй — буюк шарқшунос, академик, қомусий олим, маънавият фидойиси Неъматулла Иброҳимовнинг 80 ёшга ...
14 july 2025
Қарши Давлат техника университети 2025 йил 8-12-апрел саналарида «Сomfort makon» МЧЖ билан шартнома тузиб, товарларни тўлиқ қабул қилиб олди. ...
16 october 2025
Григорий Ерёменко Латвияда 40 йил яшаган, аммо латиш тили бўйича бошланғич имтиҳонни топшира олмаган — натижада у депортация қилинди. ...
22 april 2016
Америкалик қўшиқчи 57 яшар Принс ўзининг Миннесотадаги овоз ëзиш студиясида ўлик холда топилди. Қўшиқчи ўлими ҳақида унинг матбуот котиби ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...