Асосий мавзулар
4 january 2017

Верка Сердючка Ўзбекистонда янги йилни нишонлади

Украин халқ артисти, “Верка Сердючка” тахаллуси билан шарафланадиган 44 яшар Андрей Михайлович Данилко янги йилни Тошкентда қутлади.

Данилко Тошкентдаги бой хонадонларнинг арча байрамига бирров кириб чиқиб яхшигина пул ишлагани айтилади.

Шунингдек, “Верка Сердючка” Ўзбекистондаги корейс диаспорасининг Юнусобод бўлими уюштирган арча байрамида ҳам қатнашди.

Байрамда қатнашганлар ва умуман тошкентликлар Элтуз мухбири билан суҳбатда “Верка Сердючка” билан учрашиш ва селфи тушиш бахтига муяссар бўлганидан шукроналар айтишди.

Айни пайтда Верка Сердючка образини корпоративлар Тошкентдаги пародия театри актерлари яратаётгани ҳақида ҳам гап сўзлар бор.

“Верка Сердючка” тошкентликлар муҳаббатига ноил бўлган бир пайтда Андижонда қорқиз кийимини кийган эркак калтаклангани видеоси тарқалган эди.

Андижонда хўрланган «қор қиз»

Қўл телефонига олинган видеотасвирда сўзлашув нормативидан йироқ гаплар бор ва унда эркаклар тарафидан уят сўзлар, сексизм, зўровонлик, гомофобия унсурлари акс этган.

Кадрда бир гала эркаклар «қорбобо»ни ўтказиб юбориб, «қорқиз»ни ўраб олишади ва уриб, тепиб ҳақорат қила бошлашади.

Ижтимоий тармоқда қолдирилган изоҳлардан, бунинг оддий бизнес экани, Ўзбекистонда ҳар йили янги йил кириши билан қорбобо ва қорқизга эҳтиёж борлигини билиш мумкин.

Ўтган йили Ўзбекистонда қорқизлар зўрлангани ҳақидаги гапдан кейин, қорқиз ролига қиз талабгорлар йўқлиги боис, бу ролни ҳам бу йил кўпроқ эркаклар ўзларига олишган эди.

Бу воқеа муносабати билан айрим юзерлар ўтган аср бошларидаги ўзбек театр труппаларида ҳам аёллар етишмагани учун, улар ролини эркаклар ўйнашга мажбур бўлишганини, ўшанда ҳам улар айрим томошабинлар қаҳрига дуч келишганини эслашди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 march 2016
Қозоғистондаги парламент сайлови дастлабки натижаларига кўра, Президент Нурсултон Назарбоев етакчилигидаги «Нур Отан» партияси 82,15 фоиз овоз тўплаб ғалабага эришган. ...
7 june 2022
Бу кун Англия фуқаролик жамияти томонидан монархия зўравонликларини чеклаш йўлида туб бурилиш ясалган санадир. 1628 йилнинг 7 июнида инглиз ...
15 november 2025
1988 йили Урганчда ўтириб Америка овози радиоси  орқали АҚШ президенти Роналд Рейган нутқини тинглаб энтиккан эдим.  Орадан шунча йил ...
8 may 2015
Ишдан бўшатилган Лента.ру ахборот сайтининг бош муҳаррири Галина Тимченко ўз касбини пицца тарқатувчининг иши билан қиёслади. Агар пиццада мурч ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...