Cатира
2 march 2017

Ўзбек делегацияси Туркиядан бир қоп ваъда билан қайтди

28-февралдан 2-мартгача Истанбулда бўлган Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Туркия ва Ўзбекистон ўртасида сармоялар ётқизилишини ваъда қилган якуний меморандум имзоланишига эришди.

Ўзбек делегацияси ишини кузатган Элтуз мухбирига кўра, Ўзбекистон ва Туркия сармоядорлари ўртасидаги музокаралар асосан Ўзбекистонда бизнес юритишга тўғаноқ бўладиган жиддий муаммолар ечимини ҳал қилиш йўналишида бўлган.

Бу муаммоллар айниқса Ўзбекистонда бизнес юритиш кафолати ва эркин валюта конвертациянинг йўқлигида кўринади.

Ҳозирча фақат ваъдалар берилди

Илгариги ташрифлардан фарқли, расмий тантаналардан кўра, ўзбек томонининг турклардан сармоя ундириш нияти жиддийроқ бўлганини кузатиш мумкин.

Номи сир сақланишини сўраган Элтуз мухбири гаплашган турк мулозимига кўра, Ўзбекистон томони эркин бизнес кафолатни таъминлаш ва сармоядорларнинг ўз ишлаган пули миқдорида валютани олиб чиқиб кетишига ваъдалар берган.

Ечимини кутаётган яна бир муаммо, Ўзбекистоннинг Туркияга нисбатан бирёқлама виза режими экани таъкидланди музокараларда.

Туркия бундан анча илгари бир томонлама Ўзбекистон ватандошлари учун визани бекор қилган.

2016 йили Ўзбекистонга сафар қилган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, ўзбек рахбарлари ҳам айни шундай иш тутиши ва Туркия ватандошлари учун визани бекор қилишидан умидвор эканини билдирган эди.

Рустам Азимов Туркия сафари мобайнида кенг миқёсни кўзлаган сармоя битимлари имзолашга астойдил ҳаракат қилди.

Бироқ, мухбиримизга кўра, Туркия томони фақат ваъдалар берган.

Бундан ташқари сармоялар юзасидан алоҳида турк ваколатхонасини очиш таклифини киритган.

Ҳозирча фақат турли соҳалар бўйича якуний меморандум имзоланган.

Эҳтиёт бўлишга сабаб кўп

Турк сармоядорлари шартномаларни имзолашга шошилмаётганига сабаблар етарли.

Масалан, учрашувга келган бир турк бизнесмени Ўзбекистонда ўз бизнесини йўқотгани, унинг саккизта фабрикасини ёпишгани ҳақида билдирган.

Бошқа бир рейдерликка оид воқеа 2012 йили Турк бизнесмени Воҳид Гунеш билан содир бўлди.

Ўзбекистонда иқтисодий жиноятларда айбланган Турк бизнесмени Воҳид Гунешни ўн ой давомида қамоқда сақлашгани, ёлғон иқрорни имзолашга мажбурлаб қийнашгани ҳақидаги фактлар Amnesty International хисоботларига кирган.

МХХ мулозимлари унинг оиласидан бир миллионга яқин АҚШ доллари ундирганидан сўнггина Воҳид Гунеш озод қилинган эди.

Пайшанба куни Рустам Азимов бошчилигидаги ўзбек делегацияси ташрифи якунига етди.

Кўринадики, Азимов президентдан қандай бўлмасин ҳорижий сармоя топиш юзасидан қатъий топшириқ олган, бироқ хоҳишнинг ўзи етарли эмас.

Коррупция авж олган, мустақил суд тизими, эркин конвертация йўқ бўлган ва бизнесменларнинг капитали шунчаки тортиб олиниши мумкин мамлакатга йирик cармоя оқими келишига ишониш қийин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 january 2026
Сенинг қалбинг дунёдаги ҳамма нарсадан каттароқдир. Шундай экан, уни тор фикрлар ва кичик ташвишлар билан тўлдириб қўйма.
30 december 2016
Айни кунларда «мустақил газета» деган баландпарвоз мақом билан чоп этиладиган «Ҳуррият» нашрининг илк сони чиққанига 20 йил тўлаётир. Шу ...
19 september 2025
Американинг икки шоввоз ватандоши Томас Гаскел Аллен (Thomas Gaskell Allen) ва унинг дўсти Уильям Луис Сахтлебен (William Lewis Sachtleben) ...
19 march 2018
1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган Миртемир Мирабдуллаев ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...