Асосий мавзулар
4 april 2017

Фарғонадаги Янгиқўрғон бозори ёниб кул бўлди

4 апрелга ўтар кечаси тунда Фарғона вилоятининг Бувайда туманига қарашли Янгиқўрғон шаҳарчасидаги Марказий деҳқон бозорида ёнғин чиқди.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, ёнғин тунда содир бўлганлиги учун қурбонлар йўқ.

Бувайда тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўйича масъулининг айтишича, ёнғин электр энергиясидаги қисқа туташув сабабли келиб чиққан.

Бироқ ёнғин атай уюштирилган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли ҳам айтилмоқда.

2017 йилнинг 27 мартида президентнинг 2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори чиққан эди.

Элтуз мухбирининг айрим суҳбатдошлари бозорни айни қурилиш дастурига киритиш режаси ортидан шу иш атайдан қилинганлиги ҳақидаги фаразни айтишмоқда.

Ёнғиндан кўрилган зарарнинг аниқ миқдори ҳозирча номаълум, бироқ, шу соатгача, 38 нафар тадбиркорнинг хонавайрон бўлгани, яъни уларнинг патентлари бекор қилингани расман билдирилган.

«Бозорда ҳеч нарса қолмаган, туни билан ёнган» дейди воқеа жойини бориб кўрган аёл Элтузнинг мобил мухбирига.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 may 2023
2023 йил 3 май, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Германия пойтахтида Германия канцлери ва президенти билан учрашди. Ҳуқуқ фаоллари  эса ...
7 december 2025
Бундан роппа роса 30 йил бурун Ўзбекистон, Марказий Осиё давлатлари ва дунёдаги учинчи йирик ядро арсеналига эга бўлган Украина ...
27 september 2018
«Абдулҳамид Чўлпонни оттиришда фаол иштирок қилган ўзбек ёзувчи ва шоирлари Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом ва Ҳамид Олимжон Ўзбекистонда ҳали ...
21 october 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...