Асосий мавзулар
4 september 2017

Муҳаммад Солиҳ Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилди

Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Муҳаммад Солиҳнинг ўзи Элтуз мухбирига айтиб берди.

Солиҳга кўра, ўтган ҳафта Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига оид биноларда осилган қидирув рўйхатларидан унинг ва укаси Мақсуд Бекжоннинг исми олиб ташланган.

Солиҳнинг айтишича, Интерпол қидирув рўйхатидан ҳам унинг исми олиб ташланган.

Элтуз мухбири якшанба куни Интреполнинг интернетдаги саҳифасига кириб, ҳақиқатдан ҳам Муҳаммад Солиҳнинг исми йўклигини кўрди. Ўтган ҳафта айни саҳифада Муҳаммад Солиҳнинг исми қидирув рўйхатида мавжуд эди. Ҳозир Туркияда истиқомат қилаётган 68 яшар Муҳаммад Солиҳ 1999 йил Тошкентдаги феврал портлашлари ортидан 15,5 йилга ҳукм қилинган ва халқаро қидирувга берилган эди.

2001 йили у ўзбек ҳукумати сўровига кўра, Прага аэропортида ушланган, бироқ, Прага суди иш сиёсий дастакланганини ҳисобга олиб Солиҳни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қароридан воз кечган эди.

Каримов ўлимидан сўнг, Ўзбекистон сиёсий режимида озроқ юмшаш кузатилмоқда.

Шу йилнинг февралида Солиҳнинг укаси Муҳаммад Бекжон 17 йиллик жазодан сўнг турмадан озод қилинди. Уни феврал портлашларига алоқадорликда айблаб қамашган, бироқ бу айблов ҳеч бир исботини топмаган эди.

1990 йили Муҳаммад Солиҳ «Эрк» Демократик партиясига асос солди. У Ўзбекистонда президентлик сайловларида иштирок этган Ислом Каримовнинг ягона реал сиёсий мухолифи ҳисобланади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 april 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми. Боши “Элтуз”нинг “Императив” рукнида. Давоми бор.) Социалистик ҳаёт менинг ёш юрагим учун ...
8 march 2023
Клара Цеткин хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол курашчи эди. Унинг исми Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш билан узвий боғлиқдир. ...
27 march 2019
Расмдаги аëл Эстония президенти Керсти Кальюлайд. Мюнхендаги конференцияда одамлар орасида ўтирганида уни танишмадиям. У мажлис залида эл қатори оддий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...