Cатира
20 december 2017

Прокурорлар ўз мол-мулкини ошкор қиладими?

Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот ходимларига даромад ва мол-мулкларини декларациялаш мажбурияти юклатилиши ҳақида қонун лойиҳаси тайëрланмоқда.

«Қонун лойиҳасида мансабдор шахслар, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари даромадларини декларация қилишни назарда тутган бўлим ва нормалар кўзда тутилган. Бугунги кунда қонун тайёрлаш жараёни кетмоқда. Қонун қабул қилингандан сўнг тегишли чоралар амалга оширилади», — деб таъкидлади Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳром Қобилов Халқаро пресс-клуб йиғилиши чоғида.

Айни кунларда «Бош прокуратура ходимлари даромадларини декларациялаш жараёни халқаро умумэътироф этилган амалиётни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда», деган прокуратура мулозими тафсилотларга тўхталмаган.

Ўзбекистон прокуратураси тизимидаги ходимларнинг “саксон фоизи ўғри”, деган эди Ўзбекистоннинг жорий президенти Шавкат Мирзиëев видеоселектор мажлисида.

«Элтуз» тасарруфида Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Ҳамидович Қодировнинг коррупция йўли билан қўлга киритган мол-мулклари ҳақида ҳужжатлар бор.

Собиқ прокурорнинг Латвиядаги уйларидан бири

Бу ҳужжатларга кўра, 1952 йили Андижонда туғилган Рашид Қодиров Ўзбекистондаги яширин бойлардан биридир.

Дунëнинг ўндан ортиқ мамлакатида Рашид Қодиров оиласига оид мол-мулк борлиги иддао қилинади.

«Элтуз» тасарруфида Рашид Қодиров мулки деб ишонилган Латвиядаги иккита вилланинг фотосурати ҳам бор.

«Элтуз» мухбирлари бу икки вилланинг Қодиров оиласига тегишли экани ҳақидаги Латвия кўчмас мулк реестрларига доир ҳужжатларни кўрган.

Расман тасдиғини топмаган маълумотларга кўра, Қодировнинг Швейцария, Австрия ва Чехияда кўчмас мулклари бор.

Ўзбекистонда прокуратура ходимлари жамиятнинг норасмий бой қатлами сифатида билинади. Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган прокуратура биносининг олди узоқ вақт мобайнида “қиммат машиналар кўргазмаси» сифатида автоҳаваскорлар диққатида бўлиб келган.

«Ўзбекистонда энг қиммат машиналарни прокуратуранинг оддий ходимлари миниб юради», дейди ҳашаматли автомобиллар ишқибози бўлган тошкентлик киракаш.

Урганчлик нотариус ходимининг айтишича, шу кунларда маҳаллий прокуратура ходимлари ўзларига оид мол-мулкларни зудлик билан узоқ қариндошлари номига ўтказишмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 august 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
4 january 2018
Сўнгги икки ҳафта ичида мамлакат вилоятлари бўйлаб жами 54 та милиция постлари тугатилди. ИИВ матбуот хизматига кўра, тугатилган постларнинг, ...
19 march 2019
Ўтган ҳафтада ўзбек ижтимоий тармоқларида энг кўп баҳс-мунозараларга Наргиза Раҳимова (Саидова) бош сабабчилардан бири бўлди. У “қадимчи”ларнинг шундай зарбаларига ...
21 august 2025
Тошкент шаҳрида «СREDIT HOUSE» ва «INFIN STROY INVEST» масъулияти чекланган жамиятлари жами 1,3 триллион сўмлик инвестициялари талон-торож қилгани фош ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...