Document UZ
31 january 2018

МХХ раиси Рустам Иноятов ишдан кетди

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Бош прокурор лавозимини эса президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Отабек Муродов эгаллади.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

1995 йилнинг 26 июнидан бери МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 74 ёшли Рустам Иноятовнинг мавқеи Каримов ўртадан кетиши билан заифлашгани ҳақида «Элтуз» 2016 йилда ëзган эди.

2016 йил 27 августигача, яъни Каримовнинг миясига қон қуюлгунига қадар Ўзбекистоннинг сўнгги 25 йили давомидаги мутлақ раҳбари Ислом Каримовгагина бўйсуниб келган МХХ идораси ва унинг раиси қўлида асосий бошқарув ричаги қолгани, «Элтуз» суҳбатлашган мулозимларга кўра, Мирзиëев ҳавотирига сабаб бўлган.

Ҳозирда ишдан олинган Рустам Иноятов нафақат КГБ/МХХ, балки мустақил Ўзбекистон ҳокимият тизимлари тарихида ўз курсисида энг узоқ ўтирган амалдор сифатида тарихда қолди.

«Элтуз» Рустам Иноятовнинг коррупция йўли билан қўлга киритган мол-мулклари ҳақида қатор мақолалар эълон қилган эди.

<iframe width=»560″ height=»315″ src=»https://www.youtube.com/embed/2wlrRXDWgSw» frameborder=»0″ allow=»autoplay; encrypted-media» allowfullscreen></iframe>

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 march 2016
Судга олиб келинган Арамаис Авакян ва унинг 3 нафар шериги кутилмаган баёнотлар билан чиқишди. Арамаис Авакян: «Мен қўпорувчи эмасман! ...
7 november 2025
Илгари Россия қурол аслаҳаларидан фойдаланиб келган Озарбайжон армияси НАТО стандартларига ўтказилмоқда. Бундай имконият Ўзбекистонда ҳам бор.  Бу эса эндиликда ...
17 november 2024
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети биноси 9 қават. Лифтдан фақат профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фойдаланиши мумкин. Талабаларга эса зинадан ...
26 september 2018
Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари 25 сентябрь куни марҳум ўзбек шоири Рауф Парфининг 75 йиллик юбилейини ўтказиш учун Тошкентдаги «Шош» ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...