Cатира
22 february 2018

Жиззахлик фаоллар кўча итларининг ўлдирилишига қарши чиқишди

Жиззахлик олти нафар фаол 21 февраль куни итларга қарши террорни тўхтатишни талаб қилиб, жамоатчиликка ва ҳукуматга мурожаат қилди.

Жониворлар ҳимоячилари видеомурожаатини «Меҳр-оқибат» жамияти вакиллари youtube тармоғига қўйди.

«Мен итнинг суяклари синаётганини эшитдим. Уни тириклайин уриб ўлдиришаётганди», — дея ҳикоя қилади Жиззах вилоятининг Пахтакор шаҳрида яшовчи Гўзал Эргашева.

«Ҳайвонларни ҳимоя қилиш» жамияти фаоллари туман ҳокимлигига қилган мурожаатлари беҳуда кетаётганини айтишади.

Уларнинг билдиришича, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари уларнинг арзига жавобан, «Кимга борсаларинг боринглар, биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, ўлдиришда давом этамиз», деб жавоб беришган.

25 нафар ҳайвонот ҳимоячиси имзо чеккан хатга прокуратурадан 2016 йилнинг августида олинган сўнгги жавобда «Дайди ҳайвонларни ушлаш» билан боғлиқ амалиёт чоғи 70 та ҳайвон отилгани, ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабат кузатилмагани, бу юзадан чиқарилган қарорларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилгани билдирилган.

Шикоят эгаларига кўра, ҳайвонларни баъзан жониворларнинг эгалари кўзи ўнгида ўлдириб кетишмоқда.

Алина Ким 12 февраль куни «ит овчилари» қўлидан Лайка лақабли итини зўрға қутқариб олишга муваффақ бўлганини билдиради.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, аллақачон итини жароҳатлашган. Кучукнинг бурнидан ва оғзидан қон келаётган эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 january 2018
7 январ куни президент Мирзиёев Тошкентнинг Зангиота туманидаги чиқишида «Абу Саҳий» МЧЖ «Тошкент Ипак йўли»га ўзгаритирилгач, давлатга 15 кунлик ...
6 january 2017
Миллий олимпия қўмитасининг 6 январ куни бўлиб ўтган XXX Бош Ассамблеяси йиғилишида Қўмита Вице президентлигига Салим Абдувалиев сайланди. Шунингдек ...
1 may 2015
Бугун оламдан ўтган Рўзи Назар ака биз каби темир парда ортида яшаган туркистонликларга таъсир ўтказган яловбардор эди. У киши ...
9 may 2025
Билмайдиганлар ёки унутиб қўйганлар учун.1. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда бошланган. Иккита социалистик давлат — Германия ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...