Асосий мавзулар
9 may 2025

Иккинчи жаҳон уруши бўйича қисқа маълумот

Билмайдиганлар ёки унутиб қўйганлар учун.
1. Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда бошланган. Иккита социалистик давлат — Германия ва СССР Польшага ҳужум қилган ва уни ўз орасида бўлиб олган.
2. 1939 йил 3 сентябрда Англия Германияга уруш эълон қилган.
3. Польшадан сўнг Германия Европа давлатларига ҳужум қилган, СССР эса Финляндияга бостириб кирган.
4. 1941 йил 22 июнь куни Совет–Герман ҳарбий кампанияси бошланган. Германия махфий протоколлар ва келишувларга қарамасдан, ўз иттифоқчиси — СССРга ҳужум қилган.
5. Совет раҳбариятининг ночорлиги, Қизил Армия аскарларининг Советлар учун урушишни хоҳламаслиги, техник ва тактик савиянинг пастлиги 1941 йилдаги фожиали оқибатларга олиб келган.
6. АҚШ ва Англиядан СССРга берилган ленд-лиз орқали 18 минг танк, 18 минг самолёт ва 400 мингдан ортиқ автомашина етказиб берилган. Бундан ташқари, АҚШ стратегик хомашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам жўнатган. Фақат тушёнка ўзига 2 миллиард банкаларча келтирилган.
7. Ленд-лизга кўра, уруш вақтида йўқ қилинган, йўқотилган ёки ишлатилган хомашё, техника ёки ускуналар учун СССР тўлов қилмаслиги керак эди. Ҳаммаси кредит асосида расмийлаштирилган. Кейинги ўн йилликларда бу қарз босқичма-босқич деярли тўлиқ кечирилган — яъни ёзиб ташланган.
8. Фашизм 1943 йил июлида, иттифоқчилар Италияга чиқишидан олдин ўз-ўзини тугатган.
9. 1945 йил май ойида иттифоқчилар фашизмни эмас, балки миллий-сотсиализмни тугатган.
10. Совет қўшинлари бир неча кун давомида ҳарбий ёки сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган бино — Рейхстагни штурм қилган. 1942 йилдан бери Рейхстагда ҳеч қандай йиғилиш ёки тадбир ўтказилмаган. Гитлер эса Рейхстагдан 100 метр шимолидаги фюрербункерда бўлган.
11. Германиянинг таслим бўлиши 7 май куни соат 02:41 да Франциянинг Реймс шаҳрида (Марказий Европа вақти бўйича) имзоланган. У 8 май куни соат 23:01 да кучга кирган. Иттифоқчи давлатларда Ғалаба куни — 8 май сифатида нишонланади.
12. Иккинчи жаҳон уруши 1945 йил сентябрида Япониянинг таслим бўлиши билан якунланган.

Тағин ўқинг
3 february 2024
Пахта саноатида тизимли ислохот қилинмаса мамлакат яна пахтага мажбурлаш тизими деган ботқоққа чўкади. Бу месседжни 2024 йил 1 февраль ...
31 october 2016
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик ...
8 april 2019
6 апрель куни Лондонда Ўзбекистон янги тарихининг турли даврларида сиёсатга турлича муносабатда бўлган зиддиятли олима Ширин Акинер 76 ёшида ...
30 may 2023
Эркин Воҳидов 2016 йилнинг 30 майида 79 ёшида вафот этди. У 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...