Cатира
5 march 2018

Ҳали ҳам “шапка” бор

Ўзбекистонда “Дамас” ва “Спарк” русумли автомобилларга эҳтиёж жуда катта. Аммо мамлакат автосалонларидан уларни топиш анча мушкул.

Шунинг учун ҳозир юртимизда ишлаб чиқарилаётган бошқа русумдаги автомобилларни автосалонлардан бемалол олиш мумкин бўлса, юқорида айтилган машиналар учун анча “терлаш”га тўғри келади.

Сергелидаги машина бозорида янги “Дамас”ни “мойи билан” 8800 доллар деб туришибди. Савдолашиб, тортишиб уни 8500 долларга олса бўлади.

Автосалонда эса унинг нархи тахминан 51 миллион сўм. Агар буни долларга чақсак, тахминан 6200 атрофида чиқади.

Демак, автосалондан йўлини қилиб машина бозорга олиб чиқишнинг иложи топилса, “Дамас”нинг “устида” 2300 доллари бор.

Айнан шу ҳолат шу кунларда автосалондан “Дамас” олишда “шапкабоз”лик урчишига сабаб бўлаётир.

Кўпчилик билади, яқин-яқинларгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни автосалондан олиб чиқиш “шапка”сиз бўлмасди.

Валютанинг эркин конвертациясига ўтилгач, бу ҳолат бир қадар барҳам топди. Ўрни келганда айтайлик, шу баҳонада “ЖМ-Ўзбекистон” ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархини яна анча кўтариб олди.

Шунга қарамай, “Дамас” билан боғлиқ “шапкабоз”лик кўрсатиб турибдики, ҳали автомобиль бозоридаги қинғирликлар барҳам топгани йўқ.

Яқинда бир танишим салондан “Каптива” олишда ҳам “шапка” борлигини айтиб қолди. Текшириб кўришга ҳали улгурмадик…

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 june 2019
“Ҳамиднинг кўзларига ёш қалқди. Бошини чайқаб: “Чиқармиканмиз? Ишониш қийин, ака”, деди ва оғир хўрсиниб, баланд овозда: – Эҳ, Гуантанамо, ...
19 september 2025
Университетлар орасида Элтуз хит парадининг мутлақ юлдузи бўлган Ўзбекистон жаҳон тиллари университети масаласига қайтамиз. Талабага шилқимлик қилган замдекан Суннат ...
25 april 2022
Элтуз почтасига келган навбатдаги видеода Тошкент-Хоразм йўналишидаги Халқаро аҳамиятга эга асосий магистрал йўлнинг 27 километридаги қазиб ташланган жойлар акс ...
25 october 2018
Президент Мирзиёев 19 октябрь куни, Путин ташрифи хулосаларига бағишланган йиғилишда ўзбек астронавти Россия ракетасида космосга учишидан умидвор эканини билдирди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...