Асосий мавзулар
20 april 2018

Чех полицияси ўзбек UBER киракаши фаолиятини тўхтатди

Анъанавий таксига муқобил, оддий киракашларга бойиш имконини берадиган Uber такси хизмати шу кунгача дунëдаги минглаб ўзбекларни бадавлат қилди.

Шу билан бирга, бизнеснинг бу тури боис кўнгилсизликларга йўлиқаëтган ўзбеклар ҳам талай.

Чехия пойтахтида 100 дан ортиқ ўзбек Uber такси ҳайдайди, шулардан бири 31 ëшли Ҳаëтулло Бойбоевдир. 19 апрель куни Прага аэропортида полиция уни тўхтатиб, халқаро нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳноманг йўқ, деб сўроқ қилди.

Бойбоевнинг сўзларига кўра, унинг қўлида Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган.

«Элтуз» мухбири Прага полицияси билан ҳам гаплашди. Полиция ҳодимига кўра, қонун халқаро ҳайдовчилик ҳужжатини талаб қилади.

Бойбоев «Элтуз» мухбири билан суҳбатида чех полицияси унга қўпол муносабатда бўлганини айтди.

Бироқ чех полицияси ходимининг «Элтуз»га билдиришича, қўпол муносабатни Бойбоевнинг ўзи бошлаган ва полициячиларга қараб бақирган.

«Шунга қарамасдан, чех тилини билмагани боис биз саволларимизга жавоб бера олмаган бу ўзбек ҳуқуқбузари билан максимиум хушмуомала бўлдик, сўроқ пайтида видеокамера ишлаб турган, истасангиз кўришингиз мумкин», деди Прагадаги Васлав Ҳавел номидаги аэропорт полицияси ходими.

Полициянинг Uber таксичиларига бўлган бундай муносабатига яна бир сабаб Чехияда анъанавий таксичиларнинг Uber киракашларига қарши сурункали давом этаётган норозиликларидир.

Сал олдин рақобатга чидай олмаган маҳаллий таксичилар Бойбоевнинг машинаси фараларини синдиришган, шунингдек, унга таҳдид ҳам қилишганди. Ҳаëтулла багажида олиб юрадиган ярим метрлик ханжари ëрдамида тажовузкорларни ҳайдаганини айтади.

Бойбоев унга солинган 2000 доллар миқдоридаги жаримани қандай тўлашини билмайди, машина эса унга Прагада яшайдиган асли бухоролик тадбиркор тарафидан ижарага берилган эди.

Бироқ барибир у муаммоларини ҳал қилиб, чех тилини ўрганиб, чех гувоҳномасини олиб, Прагада Uber таксичилик қилмоқчи, чунки бундан-да сердаромад ишни кўрмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 february 2021
Давлат хавфсизлик хизматининг 7-бўлинмаси собиқ тезкор ходими Шерзод Ҳаитов декабрь ойининг биринчи ярмида ДХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ...
14 september 2016
Немис ОАВларида Ўзбекистон президенти вафотига оид эълон қилинган мақолаларда, асосан, Каримовнинг қаттиқўлликка асосланган узоқ йиллик ҳукмронлигининг зиддиятли мероси, бу ...
14 march 2020
Рассом Кирпи
16 june 2025
Самарқанд вилоят, Ургут туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зуҳриддин Амонов Телеграм ижтимоий тармоғида чиқиш қилиб, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...