ART-DURBIN
20 july 2018

Музей мудираси: Занглаган ускуна боис Шевченконинг шоҳ асарига зарар етди

Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига зарар етказди.

Воқеа, «Элтуз» мухбирининг ўрганишича, Савицкий музейи кўргазмалар зали шифтига ўрнатилган ёнғинга қарши мосламалар (спринклер)дан бирининг кечаси узилиб тушиши оқибатида рўй берган.

Бу ҳолатни «Элтуз»га тасдиқларкан, музей тасвирий санъат бўлими мудираси Венера Ким ҳодисанинг интернетда анча кўпиртирилганини ҳам айтди.

«Шевченконинг «Челак кўтарган аёли»га етган зарар интернетда қай даражада кўпиртирилганидан хабарим бор», деди Венера Ким. Унинг айтишича, нашрлар ҳатто музейда ёнғин чиққани, Шевченко асари тиклаб бўлмас ҳолга келганини ёзишган.

Венера Владимировнанинг «Элтуз»га билдиришича, аслида сув оқиши оқибатида машҳур полотнодаги мойбўёқнинг бир парчасигина кўчган, айрим жойлари намиққан ва ҳозирда асарни мукаммал реставрация қилиш масаласи кўрилмоқда.

«Агар билсангиз, айни сув пуркагич мосламалар ўша сиз билган музейнинг олдинги раҳбари Мариника Бобоназарова даврида ўрнатилган эди», деди Венера Ким «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Шевченко «Челак кўтарган аёл» асарини 1914 йилда яратган. Унинг нархи бугунги кунда бир миллион доллардан зиёд баҳоланиши мумкин, чунки рассомнинг кўлами жиҳатдан камроқ қийматдаги «Шаҳар чеккасида» асари 2012 йили 700 минг доллардан ошиқ нархда сотилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 september 2022
Эстония, Латвия, Литва ва Польша  19 сентябрдан эътиборан туристик Шенген визаси бўлган россияликларни мамлакатга киритмаслик амалиётини йўлга қўйди. Улар ...
15 june 2022
30 йилдан буён Тошкентда ишлаётган туркиялик 56 ёшли тадбиркор Уғур Ақин (Ugur Akin) “New Life Insurance” МЧЖдан икки миллион ...
23 november 2025
Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари СССР давридаëқ мавжуд эди. Тошкент шаҳри АҚШнинг Сиэтл шахри билан¸ Бухоро эса  Санта Фе шаҳри ...
29 november 2019
Жажжигина ўғил бола отасидан сўради:– Яхши деган cўз нимаю, ëмон деган нимаси? Бу мисраларни ëзган шоир Владимир Маяковский «Нима ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...