Асосий мавзулар
5 september 2018

Иноятовларнинг Туладаги парранда фабрикаси 

Рустам Иноятов оиласи Россиянинг Тула вилоятида 5,3 млрд рубллик ($80 млн. доллар) парранда етиштирувчи саноатга эгалик қилади. Улар, шунингдек, ўша ҳудуддаги бир қатор йирик лойиҳалар, жумладан, 1,3 млрд. рубллик ($20 млн) омихта ем комбинатига ҳам сармоя ётқизишган.

(Инглиз тилидан таржима. Мақоланинг оригинали бу ерда)

Туланинг «фахрий сармоядорлари»

Волово – Тула вилоятининг Москвадан тахминан 270 км. жанубда жойлашган муниципал тумани. У ерда, шунингдек, парранда етиштиришга ихтисослашган  «Volovskiy Broiler» заводи ҳам жойлашган.

Корхона расман ишга туширилган 2016 йилнинг октябрида Тула вилояти губернатори кўплаб олий мансабли амалдорлар иштирокида «фахрий сармоядорлар»га миннатдорлик билдирди.

Губернатор «Воловский бройлер» лойиҳаси аслида Россияга киритилган ўзбек капитали эканини таъкидлади. Лекин у «фахрий сармоядорлар» Иноятовлар оиласи ва унинг шериклари эканини эсга олмади.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Рустам Иноятовнинг ўғли Шариф Иноятов отаси иқтидордалиги пайтидаёқ хорижий давлатларга кўп миллионли сармоялар киритган эди.

Иноятовлар, шунингдек, ўз бизнесларини Россияда,  Тулада давом эттириш учун ҳам йирик сармоя ётқизишган.

80 миллион долларлик парранда империяси

«Воловский бройлер»нинг 99,9% фоиз улуши Кипрнинг Лимасол шаҳрида жойлашган Rilves Limited ширкатига тегишли. Rilves Limited эгалари эса Шариф Иноятов ҳамда унинг шериклари Бахтиёр Фозилов ва Равшан Убайдуллаевдир. Rilves Limited, ўз навбатида, Кипрдаги тўртта оффшор компания – Drawngate Investments, Epamina Holdings, Drupola Holdings, Drokel Investments га бўлинган – улар ҳам учала Ўзбекистон фуқароси назоратида.

Иноятовлар оиласи ва уларнинг ҳамкорлари «Воловский бройлер»га  5,3 млрд рубль (80 млн доллар атрофида) сармоя ётқизишган. Мажмуа йилига 60 минг тонна тайёр маҳсулот беради. Бу Россиянинг Тула вилоятидаги энг йирик паррандачилик мажмуасидир.


Маҳсулотлар «СВОЯ» савдо маркаси остида сотилади. «Воловский бройлер» Тула ва Москвада ўзининг шахсий «СВОЯ» савдо тармоқлари ва заводларига эга. Фирма Волова, Тула ва Москвада офисларига эга.

Пуллар ҳамон Ўзбекистондан сизмоқда

Парранда гўшти ишлаб чиқарувчи завод Шариф Иноятовнинг Туладаги ягона инвестицияси эмас. Шариф Иноятов, Бахтиёр Фозилов ва Равшан Убайдуллаев вилоятдаги яна бир қанча лойиҳани назорат қилишади. Жумладан, Rilves Limited Воловодаги «Автодорстрой» қурилиш корхонасининг  51% фоиз улушини, шунингдек, «АргоПанел-Систем» савдо ишлаб чиқариш компаниясини назорат қилади.

Иноятов, Фозилов ва Убайдуллаев «Волова Комбикорм» заводи, «Аксус Груп» ва «Воловский Мез»  ўсимлик мойи ишлаб чиқариш заводларга ҳам эгалик қилишади.

Иноятовлар Россиядаги ўз бизнесларига катта маблағлар сарфлашда давом этишмоқда.

2016 йилнинг июнида Тула вилоятидаги «Воловский комбикорм» заводи вакили ҳисобланган Равшан Убайдуллаев омихта ем ишлаб чиқарувчи завод қуриш ҳақида битим имзолаган эди. Иноятов ва унинг шериклари бу лойиҳага 1,3 миллиард рубль (19 миллион доллар) сарфлашган.

2018 йилнинг январида Президент Мирзиёев танқидидан сўнг Рустам Иноятов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раислигидан олинди. Бироқ Иноятов ҳокимиятга яқинлигича қолди.

27 август куни президент фармони билан МХХнинг собиқ раиси Иноятов ислоҳотларнинг бориши ва ҳуқуқ-тартибот фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланди.

(Инглиз тилидан таржима. Мақоланинг оригинали бу ерда)

Тағин ўқинг
11 october 2025
Ассалому алайкум, Қудрат Бобожон! Омонмисиз? Уйдагиларингиз яхшими, ака? Эскидан сизларни кузатиб бораман, биласиз… Мен Иштихон туманида яшайман. 2021 йилдан ...
6 september 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни буюк миллатсевар ëзувчи Абдулла ...
6 january 2026
Муҳаммад Солиҳ ТОШКЕНТГА ВИДО Мен қамоқдан чиқаркан, фуқоралик Ички Ишлар Вазирлиги паспортимни олиб қўйганди. Аммо улар менга депутатлигимда берилган ...
2 october 2017
Маҳаллий ҳокимлар пахта териш учун тайёр қуллар ҳисобланмиш бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатини «қонунийлаштириш»нинг янги ва янги усулларини кашф ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...