Cатира
29 october 2018

Фермерларни сувга бўктирган Зойир Мирзаев ишдан олинди

Президент Мирзиёев 29 октябрь кунги фармойиши билан бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олди.

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида ҳокимлик мулозимлари ва фермерлар билан учрашган Зойир Мирзаев 25 октябрь куни 6 нафар шахсни ариқдаги сувга тушириб, далада қўлига тош ушлатиб, кейин эса автомобиль олдида шалаббо ҳолда югуртириб сазойи қилган эди.

Фермерларнинг буғдойга сув қуймагани учун сазойи қилиниши ортидан ижтимоий тармоқ фаоллари #ariqchallange хештеги остида флешмоб бошлашганди.

Зойир Мирзаев бу йилги «мажбурий меҳнат муаммолари бўйича» ишдан олинган энг катта давлат мулозимидир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 august 2016
«XXI аср» газетасида (25.08.2016) ЎзЛиДеП партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг «истиқлол берган улкан имкониятлар, эришилган бемисл ютуқлар»га бағишланган ...
10 march 2017
Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, 1 мартдан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида касса аппаратларининг бўлиши ...
10 may 2021
Олмалиқ шаҳрида солиқчилар ёймачилик ортидан тирикчилик ўтказаётган аёлларни судра-судра қилгани ортидан кўтарилган шов-шувдан сўнг воқеа иштирокчилари Давлат солиқ қўмитасининг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...