Асосий мавзулар
2 february 2019

Жаслиқ маҳкуми Искандар Худойбергановнинг аҳволи оғирлашди

Ўн саккиз йилдан ортиқ Ўзбекистоннинг Жаслиқ қамоқхонасида қолаётган 44 ёшли сиёсий маҳкум Искандар Худойбергановнинг аҳволи ўта оғирлашган. Бу ҳақда «Элтуз»га 1 февраль куни маҳкумнинг Швецияда яшаётган синглиси Дилобар Эркинзода хабар берди.

«Жаслиқдан келган миилция кийимидаги бир шахс (қамоқхона ёки ЖИЭББ (ГУИН) ходими) бугун амакимнинг уйига келиб, «Искандар Худайберганов қариндошингизми?» деб сўраган, яъни акам ҳақида суриштирган. Ҳа, деган жавобни олгач, «Мен унинг олдидан келяпман, аҳволи ўта оғир, жиддий касалланган, яқинларидан ким қамоқхонага бора олади?» дея сўрашган», деди Дилобар Эркинзода «Элтуз» мухбирига.

Бироқ амакиси билан фамилиялари бир хил бўлмагани сабабли ЖИЭББ ходими унга ва бошқа қариндошларига учрашув бермаслигини билдирган.

«Қамоқхона ходими амакимга чет элдаги яқин қариндошлари билан боғланиб, вазиятни тушунтиринг ва улар зудликда адвокат билан етиб боришсин қамоқхонага, дея тайинлаб кетишган», деди маҳкумнинг синглиси.

Дилобар Эркинзоданинг «Элтуз»га билдиришича, муаммони ҳуқуқий асосда ҳал қилиш учун улар Тошкентдан адвокат ёллашган. Швед жамоатчилиги, жумладан, Халқаро Амнистия вакилларига хабар етказилган.

Искандар Худойберганов 2002 йили Жиноят кодексининг 14 та моддаси, жумладан, жиноий уюшма тузиш, Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз, террорчилик, қотилликда айбланган. Айбловга кўра, у «Ўзбекистон исломий ҳаракати» (ЎИҲ)га аъзо бўлган.

Судда иштирок этган «Ҳьюман райтс уотч» ташкилоти вакили Искандар Худойбергановнинг терговда калтаклангани, электр токи билан қийнашгани, МХХ ҳибсхонасига ўтказишганидан сўнг ухлашга қўйишмагани, «игнага ўтирғазишгани» ҳақидаги кўргазмаларини қайд қилган.

Дилобар Эркинзоданинг ўз акасини озод этиш учун олиб борган кампанияси кўп жиҳатдан 2008 йили Ўзбекистонда ўлим жазосининг бекор этилишига ёрдам берган эди.

«Ўлим жазосига қарши моратория» натижасида Худойбергановга белгиланган қатл, узоқ муддатли қамоқ жазосига алмаштирилганди.

Юзага келган сўнгги вазият бугунги кунда Швециядан сиёсий бошпана олиб яшаётган маҳкумнинг ота онаси ва ёлғиз синглисини жиддий ташвишга солмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 december 2019
Британиянинг нуфузли The Economist  журнали Ўзбекистонни «2019 йил мамлакати» деб эълон қилди. Нашр сўнгги йилларда мамлакатда муҳим ислоҳотлар амалга ...
4 october 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 4 октябрь куни уч шахс – Миришкор тумани Чандир қишлоғида яшовчи Жонқул Наврўзов, ...
18 july 2025
17 июл куни, соат 13:00 да Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев онлайн мажлис ўтказди.  Мажлис мавзуси ...
19 november 2025
9 ноябр куни Тошкентда «Хоразм рассомлари» кўргазмаси бўлади. На америка ва на Ўзбекистон  харитада бўлмаган  қадим замонларда ҳам Хоразм ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...