Асосий мавзулар
17 january 2026

Термизда афғон фуқароси ҳиндистонлик ҳарбийни пичоқлаб ўлдирди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрам қилинган оқшомда қонли воқеа содир бўлди. Олинган маълумотларга кўра, шаҳардаги афғон тадбиркорлари томонидан бошқариладиган кафе-барлардан бирида Ҳиндистон Қуролли Кучлари зобити ва афғон фуқароси ўртасида келиб чиққан жанжал ўлим билан якунланган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодисага ҳинд ҳарбийсининг кафедаги афғон қизига нисбатан қилган ноўрин хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Қизнинг шаънини ҳимоя қилиш мақсадида вазиятга аралашган афғон йигити ва зобит ўртасида кескин низо келиб чиққан. Натижада, афғон фуқароси ҳинд ҳарбийсига пичоқ билан оғир жароҳат етказган.

Маълум қилинишича, мазкур зобит Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда тажриба алмашиш дастури доирасида Термизга келган. У ҳудуддаги ҳарбий қисмларда малака ошириш ва амалиёт ўташ билан шуғулланаётган бўлган.

Ҳозирда мутасадди идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Расмий маълумотлар ҳозирча эълон қилинмади.

Тағин ўқинг
10 may 2019
Магнитни биринчи марта ушлаб кўрганимда, бир томони тортиши ва яна бир томони ўзидан итаришини ўзим учун кашф қилган эдим. ...
25 september 2015
Бугун 25 cентябр Eltuz таҳририятига мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаевани ушлаб ички ишлар бошқармасига олиб кетишгани ҳақида ...
19 december 2017
Андижон вилояти ҳокимлигида ишловчи манбанинг «Элтуз» нашрига 18 декабрь куни берган маълумотларига кўра, энди ҳокимликда бўлиб ўтадиган ҳар қандай ...
11 march 2019
Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 16-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 7 март куни чақалоқли бўлди. Бу мактаб тумандаги Каримбобо қишлоғида жойлашган. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...