Cатира
9 april 2019

Тошкент ҳокимининг рус миллатчилари тадбирига изн бергани тармоқ танқидига учради

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди.

Рус армиясига ошиқ ўзбек пойтахти ҳокими тошкентликларга урушда ўлган аскарлар расмини кўтариб, «Мангу олов» ёнигача юриб боришни таклиф қилди.

Ўзбекистонда 9 майни рус армияси анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Шаҳар ҳокимининг баёнотига кўра, бу йил 9 майга атаб совет давридаги «Биродарлик қабристони» ёдгорлик мажмуаси ҳам қайта таъмирланади.

Айни тадбир ижтимоий тармоқда «Бу биздан эмас» флешмоби фаоллари томонидан қораланмоқда.

«Агар «Ғалаба куни» Россиянинг расмий куни бўлса, бу санани истаганлар бориб Россия элчихонасида ёки «Россотрудичество» офисида нишонлашсин», дея таклиф қилди тарихчи Анвар Назир. 

Ўзбекистонда бу тадбир президент Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин, 2017 йилдан буён, ижтимоий тармоқдаги миллий мустақиллик тарафдорлари қаршиликларига қарамай, ўтказиб келинмоқда.

2018 йили Россиянинг 2-жаҳон урушига бағишланган «Ўлмас полк» тадбири ижтимоий тармоқдаги фаоллар қаршилигига дуч келган ва улар «Бу биздан эмас!» флешмобини бошлашган эди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Ўлмас полк» юриши ўтказилмайди, деган хабар тарқатган, лекин бу Ўзбекистонда рус милитаристлари шиорларининг кўтарилишига асло монелик қилгани йўқ.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 november 2017
2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта ...
21 december 2020
Линн Швейсфурт Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва катталар мажбурий меҳнати бўйича ўтказилган 10 йиллик мониторинг ва ҳисоботлардан сўнг мамлакат ...
27 august 2018
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейджикни айлантириб қарасам Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
30 november 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...