Асосий мавзулар
19 april 2019

Ўзбекистонда матбуот қанчалик эркинлашди?

“Чегарасиз мухбирлар” (RSF) ташкилоти 2019 йил учун йиллик Матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Бу индексга кўра, Ўзбекистон 180 давлат ичида 160-ўринга қўйилди. Бу ўтган йилга нисбатан 5 поғона баланддир.

Айни пайтда мамлакат матбуот эркинлиги бўйича Тожикистондан ва Туркманистондан юқори, Қозоғистон ва Қирғизистондан эса ҳамон пастда турибди.

Эркинлашиш давом этмоқда

“Ер юзидаги энг кучли диктатуралардан бири бўлган мамлакатда президент Ислом Каримов вафотидан уч йил ўтиб эркинлашиш бошланди. Айримлари қарийб 20 йил давомида қамоқда сақланган журналистларнинг энг сўнггилари озод этилди, лекин реабилитация қилинмади.

Тўғридан-тўғри сиёсий кўрсатувлар пайдо бўлди, ҳозир баъзи ОАВлар коррупция ва мажбурий меҳнат каби “нозик” мавзуларни ёритмоқда. Аммо олий раҳбариятни танқид қилиш борасида ҳали ҳам сўз бўлиши мумкин эмас. Назорат, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш ҳали ҳам мавжуд ва ҳукумат оммавий ахборот воситаларини назорат қилишни сезиларли даражада ушлаб турибди. Кўплаб янгиликлар сайтларига ҳали ҳам эркин кириб бўлмайди, 2018 йилда Facebook ва YouTube га тез-тез тўсиқ қўйилди, бир неча блогер эса ҳибсга олинди. Ўзбекистон хорижий ва қувғиндаги журналистлар учун ўз эшикларини яна очди, аммо жуда кам доимий аккредитация берилди. Сиёсий плюрализм бўлмаса ва диктатура жиноятлари учун адолат тикланмаса, эркин матбуотни тўлиқ тиклаш қийин бўлади. Ҳали йўл узоқ”.

Ўзбекистондаги матбуот эркинлиги вазиятини «Чегарасиз мухбирлар» шундай баҳоламоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз? Сиз ўтган йили ўзбек матбуоти нисбатан эркин ва давлатдан мустақил бўлганини ҳис қилдингизми?

Эслатиб ўтамиз, “Чегарасиз мухбирлар” ташкилотининг ўтган 2018 йил Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон 165, 2017 йили эса 169-ўринни эгаллаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 may 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз эйфория ҳолатидамиз. Сармастлик тарқайди, ...
26 october 2022
Хоразм вилоят Гурлан тумани, Янгиобод-шоликор қишлоғи «Ўйилма» маҳалласидан Элтузга 25 октябрь куни келиб тушган видеода фермерга шоли экинини йиғиб ...
24 december 2025
Қозоғистоннинг Туркистон вилоят суди 16 яшар ўқувчи қизни жинсий зўрлаб ўлдирган 38 яшар ўзбекни ашаддий жиниятчи деб топиб умрбод ...
13 may 2016
Варшава циркининг Тошкентдаги гастроли чоғида циркда томоша кўрсатаётган филлар қутуриб, томошабинларга ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Воқеани ўз кўзи билан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...