Асосий мавзулар
20 april 2019

Қозоғистонда ўзбеклар минган яна бир автобус ҳалокатга учради

20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги «Тошкент-Олмаота» трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 киши ўлган.

«Озодлик» радиосининг қозоқ хизмати хабарига кўра, енгил автомобиль йўловчи автобуси билан тўқнашган.

Бошқа бир хабарга кўра, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган Toyota автомобилидан қочишга уринган автобус ағдарилган.

Воқеа жойида саккиз одам ҳалок бўлган, яна учта шахс шифохонада ўлган. Жами 32 шахс шифохонага ётқизилган.

Қозоғистонда Россияга кетаётган ўзбек мардикорлари минган автобусларнинг ҳалокатга учраши кейинги даврда кўп учрайдиган ҳолатга айланди.

Жорий йилнинг 4 февралида ҳам «Элтуз» нашри ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобуснинг Қозоғистонда бузилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда 45 даража совуқда музлаб қолган ўзбеклар қутқарилган ва исиниш учун Когам қишлоғидаги мактабга олиб борилган эди.

«Элтуз» нашри ўтган йилнинг январида ҳам Россияга отланган, бузуқ автобусда музлаган 41 нафар ўзбекнинг қутқарилгани ҳақида ёзган эди.

Воқеадан уч тўрт кун аввал, 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ëнғинида 52 нафар ўзбекистонлик куйиб кул бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 june 2017
Андижонга сафари пайти «Олтинкўл» туманидаги фермер хўжалигидаги зотдор эчкиларни кўрган президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир хонадонга иккитадан эчки тарқатишни ...
24 june 2025
Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи ва ишлаб келаётган шифокорнинг ҳаёти мамлакатдаги ёш мутахассислар, айниқса ногиронлиги бўлган шахслар қандай муаммоларга дуч келаётганини ...
9 october 2019
Аксарият ўзбекистонликлар орасида Салимбой дея сиғиниладиган, бошқа манбаларда «криминал авторитет» аталган Салим Абдувалиев «Қизил китоб»га кирган айиқ, бўри ва ...
28 february 2019
“Azon.uz” сайтида этнограф олим Анвар Бўронов билан катта интервью чиқибди. Унинг асосий мавзуси — тангричилик динининг ўтмиши ва бугуни. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...