Асосий мавзулар
9 may 2019

Ўзбек журналисти роҳинжа мусулмонлари геноциди ҳақида фильм тақдим қилди

Британияда яшаётган мустақил журналист Шоҳида Ёқуб Бирма (Мьянма)даги роҳинжа мусулмонларига қарши зўровонликлар ҳақидаги «Exiled» («Ҳайдалганлар» ёки «Исталмаганлар») дея номланган фильмни ишлаш жараёни ниҳоясига етганини «Элтуз»га билдирди.

«Роҳинжа масаласи – бу геноцид масаласи. Бу давлат томонидан, яъни ҳарбий хунта томонидан қилинган. Бу тасодифий нарса эмас», деди «Элтуз» мухбири билан суҳбатида фильм муаллифи Шоҳида Ёқуб.

Фильм Мьянма армияси ва буддавийлари томонидан мамлакатда яшаётган роҳинжа мусулмонларига қарши шафқатсиз зўровонликлар, қотилликлар ҳақида ҳикоя қилади.

«Илк бор роҳинжа мусулмонларини ҳайдаш Бирмада диктатура ўрнатилган 1978 йили, кейин 1992 йилда амалга оширилган. Ўшанда 200 мингдан ортиқ одам Бангладешга ҳайдалган. Бироқ Бирма формал жиҳатдан демократияга ўтди дея қаралган 2012 йили уйларни ёндириш, аёлларни ва эркакларни зўрлаш бошланди», дейди фильм муаллифи «Элтуз»га берган интервьюсида.

Шоҳида Ёқуб демократия тўлқинида ҳокимиятга келган Бирманинг бугунги раҳбари, тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, 20 йил уй қамоғида бўлган Аун Сан Сужи очиқ жамият ишончини қозонмагани, ирқчи ва исломофоб бўлиб чиққанини айтади.

«Бирма жудаям бир ирқчи жамият. Аун Сан Сужи демократиянинг эмас, диктатуранинг ҳимоячисига айланган», дейди Шоҳида Ёқуб «Элтуз» билан суҳбатида.

Роҳинжа халқи, БМТга кўра, дунёда энг кўп таъқибга учраган миллий озчиликдир. Улар ҳамон Бангладешдаги қочқинлар лагерида қолишмоқда. Мьянма ҳукумати эса уларни нолегал иммигрантлар ҳисоблаб, қайтишларига қаршилик кўрсатмоқда.

Видео: https://youtu.be/VMDfWCXS0_4

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 june 2024
Бир нарсадан бир нарсани олсанг, ундан барибир қандайдир из қолади¸ лекин сўз эркинлигидан ниманидир олсанг, уни чекласанг, ундан ҳеч ...
4 march 2021
Андижон шаҳрининг йиллар давомида эътиборсиз қолган кўчалари обод қилина бошланди. Чуқурлар ямалиб, лой кўчаларга асфальт ётқизилмоқда. Эски канализация қувурлари ...
30 september 2015
Бугун, 30 октябр куни, камида 4 нафар бўлган бир гуруҳ одамлар иккита машинада Ангрендан то Тошкентгача ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий ...
3 may 2024
РТ: Мана бугун яна бир жумада сизлар билан юзма-юз, кўзма-кўз дийдор кўришдим, азизларим. Бугун сизга айтар шум хабарим йўқ, осмон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...