Асосий мавзулар
3 october 2019

Шоир Маҳмуд Ражаб қамоқдан чиқди

«Тошкентга юриш» қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15.30 да озод этилди.

ИИБ ҳибсхонаси олдидан «Элтуз»га хабар етказган хоразмлик журналистнинг айтишича, Маҳмуд Ражаб озод этилган ва уйига жўнатилганини билдиришган.

Блогер Нафосат Оллошукурованинг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Гарчи 3 октябрь куни соат 15.30 лар атрофида Оллашукурованинг мессенжер тармоғидаги аккаунти 10 дақиқага қўшилгани кузатилди. «Элтуз» унинг яқинлари билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

25 сентябрь куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очилов «Тошкентга юриш» ташкил қилгани учун айбланган Маҳмуд Ражаб ва ҳаракатни ёритган блогер Нафосат Оллошукуровага ўн сутка маъмурий жазо қўлланилганини очиқлагани, шоир Маҳмуд Ражабнинг адвокатдан воз кечгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябрь куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан СМС чиқаришга ҳам улгурган эди. «Элтуз» манбаларига кўра, «Тошкентга юриш» иштирокчиларини ИИБ ходимлари автобусга тиқиб олиб кетишаётган пайтда Нафосат Оллашукурова ва камида яна бир аёл калтакланган.

Маҳмуд Ражаб озод

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган.

“Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб ва воқеаларни ёритган блогер Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 november 2025
Булунғурлик Рустам Анвар ўғли Умаров АҚШда Украина келажаги билан боғлиқ масалани Украина делегацияси рахбари сифатида Трамп билан муҳокама қилади. ...
18 october 2015
Шохрух Алибоев, 2013 йилнинг 27 июнида ота онасидан ажратилиб болалар уйига топширилган эди. +видео
12 january 2024
Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнингдир кўнглига озор берганимдан ...
2 october 2018
Таниқли ўзбек шоираси 59 ёшли Зулфия Мўминова республика ТВси орқали ўқиб берган янги шеърида болани «дунёлардан бехабар оқ каптар»га, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...