Асосий мавзулар
17 february 2020

Мирзиёевнинг Кремлга ташрифи нега кечиктирилди?

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга февраль ойи бошида бўлиши режалаштирилган, анча овоза қилинган давлат ташрифи жорий йил июнь ойининг иккинчи ярмига қолдирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

Мазкур ташриф жорий йил февралда бўлиши овозаси тарқаганига бир неча ой бўлган ва расмий доиралар томонидан тасдиқланган эди.

Хусусан, ўтган йил октябрда Ўзбекистонга келган Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко биринчилардан бўлиб Мирзиёевнинг Москвага ташрифи ҳақида гапирганди.

“Биз Ўзбекистон президентининг келаси йил февралдаги давлат ташрифига жиддий тайёрланяпмиз. Унинг доирасида давлатлараро ва ҳукуматлараро 12 та ҳужжат имзоланиши режалаштириляпти”, деганди ўшанда Матвиенко.

Шундан сўнг бу хабарни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, бугун ташрифнинг янги санасини эълон қилаётган Илҳом Неъматовнинг ўзи ҳам тасдиқлаганди.  

Аммо кейинчалик, 2020 йил январда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган Мирзиёев ташриф июлга қолдирилганини айтганди.

Февралга келиб эса Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков: “5 февралда ҳеч қандай ташриф режалаштирилмаган. Шунинг учун ҳеч қандай қолдириш тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Бу нотўғри ахборот”, деганди.

Шунча расмийлар тасдиқлаган давлат ташрифининг вақт ўтиб рад этилгани, энди дастлабки белгиланган муддатдан қарийб беш ой кечиктирилаётганига сабаб нима?

“Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиши масаласида ўзбек жамиятининг фикри иккига бўлиниб қолди, – дейди “Элтуз”нинг масъул идоралардаги манбаларидан бири. – Шу боис президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳам бу масала халқ фикри асосида ҳал этилишини билдирди. 

Давлат ташрифи доирасида ЕОИИга аъзолик бўйича муҳим келишувлар белгиланганди. Ҳозир ҳукуматда бу масалада якдиллик йўқ ва келишувлар ниҳоясига етмай қолди.

Жиззахда АЭС қуриш лойиҳаси бўйича иккиланишлар кўп. Яна баъзи бир мавзуларда, масалан, меҳнат мигрантлари бўйича ҳали ечими юзасидан якуний қарорга келинмаган масалалар бор.

Менимча, давлат ташрифининг кечиктирилиши шу каби омиллар билан боғлиқ. Бунда халқнинг фикри, кайфияти ҳам ўзига хос роль ўйнаган бўлиши табиий”.

Албатта, аввалдан эълон қилинган ташрифнинг кейинчалик қолдирилишига ҳар икки давлат раҳбарининг иш жадваллари тўғри келмай қолгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ҳар ҳолда ҳақиқатан ҳам ўзбек халқи манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича  Россия билан қандайдир масалада келишмаганлик оқибатида Мирзиёевнинг Москвага ташрифи қолдирилган бўлса, бундан фақат қувониш керакка ўхшайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 june 2017
Андижонлик шифокорларнинг берган маълумотларига кўра, кейинги пайтларда ари чақишидан шикоят қилиб мурожаат қилувчи беморлар тез-тез учрамоқда. Бу беморларнинг аксарияти ...
3 january 2017
CNN-Turk каналида ëйинланган видеода Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум қилган кимсанинг Истанбул халқаро аэропорти паспорт назорат бўлимидан ўтаëтган пайти ...
1 september 2020
2 сентябрь куни Бухоро инқилоби ва Бухоро Халқ Республикасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтади 2.09.2020, ЧОРШАНБА Нурсултон ...
6 april 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда манбаси бизнинг ичимизда, бизни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...