Cатира
26 february 2020

Гулнора Каримовага қарши «одил судлов» деган чўпчак ҳақида

25 февраль куни Гулнора Каримованинг Лондонда яшаëтган қизи Instagram саҳифасида онасидан президент Мирзиеевга йўлланган мактубни жойлаштирди. 

Мактубда Каримова Ғарб телекоммуникация ширкатлари аралашган коррупцион схема сабабли Швейцарияда музлатилган 686 миллион доллар эвазига уни озод этишларини сўрамоқда. 

«Оилам ва соғлиғимни сақлаб қолиш учун, бизнинг оиламизда қолган ва Швейцарияда музлатилган пул маблағларига нисбатан ҳар қандай даъволаримдан кечишга тайёрман…», дея ёзди Каримова. 
 
Гулнора Каримова, шунингдек, унга қарши қўзғатилган жиноят ишт материаллари билан ҳеч қачон танишиб чиқмагани, ҳукмларни олмагани ва аёллар қамоқхонасида яна қанча муддат қолишини билмаслигини таъкидлади. 

Ўзбек таҳлилчиси Алишер Илҳомов мазкур ҳолатни бундай изоҳлади: “Бу машмашалар иккала томоннинг ҳам ёмонлигини кўрсатди: бир томон (Каримова) жиноят содир этганлигини англамаяпти, бошқаси эса (ҳукумат) адолат нормаларини бузмоқда. Иккала томон шунчаки савдолашмоқда, бу қонун устуворлигини эмас, балки бозорни эслатади. Каримова хатидан баъзи қизиқарли тафсилотлар қалқиб чиқяпти. Масалан, Швейцария ҳукумати мусодара қилган активларни гуманитар лойиҳаларга йўналтириш тўғрисида. Савол туғилади, бу лойиҳаларни амалга ошириш қайси тизилмага топширилади? 

Бу борадаги ташвиш асоссиз эмас. Швейцария шундай йўллар билан ўғирланган активларни Қозоғистонда ҳам гуманитар лойиҳалар бўйича топширганди, аммо бу лойиҳалар Қозоғистон раҳбарининг қизи Дариға Назарбоева томонидан тузилган ҳукуматга қарашли ташкилот назорати остига тушди.  Шунга ўхшаш ҳол Ўзбекистонда ҳам юз бермайдими?

Мактубдан Гулнора Каримованинг ўз қилмишини англагани ва пушаймон экани эмас, балки фақат ўз озодлигини савдолашишга уринаётгани кўриниб турибди”, дея ёзди Илҳомов «Элтуз» учун берган изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, Каримова уй қамоғидан аёллар колониясига ўтган йилнинг мартида қайтарилган эди.  Бош прокуратура баëнотида таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган Каримова Гулнора Исломовнага 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Ўтган йил давомида юз берган воқеалар Гулнора Каримова иши одил судловнинг амалга оширилиши эмас, балки ҳукумат ва умидсизликка тушган Каримова ўртасида савдо бўлаётгани англатмоқда. 

Шундай қилиб, 2019 йилнинг мартида Каримова ҳибсга олинганидан сўнг қуйидаги ҳолатлар юз берди:

1. Каримованинг Швейцариядаги адвокати вазифасидан четлатилиши ва Швейцария суди қарори билан қайта тикланиши Каримова активларини мусодара қилиш ва Ўзбекистонга  қайтариш жараёнига халақит берди. Бу нарса Ўзбекистон ҳукуматини ғазаблантирмаслиги мумкин эмас эди.

2. Яқинда Каримовага қарши икки цемент заводи билан боғлиқ иш қўзғатилди. Унга энди янги жазо муддати таҳдид солмоқда

3. Собиқ бош прокурор Отабек Муродов ҳамда ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан ҳукм ўқилди.  Каримова ўз мактубида ҳақли равишда таъкидлагандек, агар собиқ бош прокурор ва ДХХнинг собиқ раиси қонунни бузганликда айбланаётган бўлса, унда нега унга нисбатан терговларда адолат қоидалари бузилгани тан олинмаяпти?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 december 2023
Кластер «салтанати»даги фермернинг уюшма тузишга ҳаққи йўқми? Ўзбек суди уюшма тузган фермерларни жазолайдиган кластернинг «Ур тўқмоғи»ми? Бу саволлар жавобини ...
23 november 2021
Янги миллий кутубхона қурилиши (янги миллий театр қурилиши ҳам) янги ва яп-янги Ўзбекистондаги энг кераксиз лойиҳа. Кечагина қурилгани Навоий ...
5 may 2020
2016 йил 29 декабрь куни учинчи отряд бошлиғи олдимга келиб: – Сизга “муассаса ички тартиб қоидасини бузди”, деб ҳужжат ...
6 november 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Ориповнинг жанозаси ўша куниинг ўзидаëқ Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган. Eltuz.com манбасига кўра АҚШдаги Ўзбекистон ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...