Cатира
11 august 2020

Сенат раиси мамлакатдаги ўғирликлар ҳақида гапирди

Ўзбекистон Сенатининг 7 август куни очилган олтинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева мамлакатда коррупция авж олганини таъкидлади.

«Коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун ажратилаётган маблағлар, аниқроғи, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари талон-тарож қилинаётгани бизни ташвишлантирмоқда. Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги санитария эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда бир миллиард 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-тарож этилганига жиддий эътибор қаратиш тақозо этилади», деди у.

Палата раиси, шунингдек, олий таълим соҳасида коррупция деярли барча босқичларда мавжудлиги, бу мамлакат таълим тизими рейтингига жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

«Мана, бугунги кунда бунинг оқибатида республикадаги бирорта олий ўқув юрти дунё олий ўқув юртлари рейтингидаги мингталикка кира олмаган», деди Норбоева.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 october 2021
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида 18 октябрь куни Миришкор тумани Чандир қишлоғида содир бўлган қотиллик жинояти юзасидан суд ...
6 august 2018
«Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
24 march 2023
Мана хафта чархпалаги айланиб яна сиз қора кўзлар билан биргаман. Тоғ тоғ билан учрашмайди.   МС: Одом одом билан учрашади. ...
31 december 2020
Кечган йилда Мирзиëев номидан Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияга ëрдам юборилди. Газ ва электр энергияси етказиб берилди. Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...