Асосий мавзулар
18 november 2020

«Илтимос, ёрдам беринг»: The North Face Хитой қамоғидаги уйғурнинг ботинка ичидан топилган хати бўйича суриштирув бошлади

The North Face компанияси санкт-петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан топган, маҳкум уйғурнинг ёрдам сўрагани битилган хати юзасидан ички суриштирувини бошлади. Бу топилма ҳақида “Бумага” нашри ёзган эди.

Шимолий пойтахт турғуни Арслан Гибадуллин ботинка ичидан бир парча қоғоз топиб олган, унда инглиз тилида бундай жумла ёзилган эди: «Ёрдам беринг. Мен Хитой қамоғидаман. Илтимос, ёрдам беринг. Уйғур». Шундан сўнг Гибадуллин The North Faceга мурожаат қилди.

Компаниядагилар аввалига унга пойабзал ишлаб чиқаришда мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликларини билдиришди. Бундан ташқари, ширкатнинг минтақавий менежери Гибадуллиннинг ботинкаси ҳеч қачон Хитойда бўлмагани, қадоқлаш маълумотларига кўра, у Вьетнамда ишлаб чиқарилганини билдирди.

Шунга қарамай, The North Face вакиллари вазиятни суриштиришга ваъда беришди ва петербургликдан хатни, чекни, ботинкани ва пойабзалнинг оригинал қутисини жўнатишни сўрашди.

Уйғурлар шимоли-ғарбий Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида яшайдиган туркий халқлардир. Уларнинг аксарияти мусулмонлар.

Human Right Watch маълумотларига кўра, ҳукумат кўп йиллардан бери бу халқни таъқиб этиб келади, бунинг учун қиёфани аниқлайдиган видеокузатув ускуналари ва «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерларидан фойдаланади.

Хитой матбуоти фотоси: Уйғурлар учун Шинжондаги "қайта тарбиялаш" лагери

Бу лагерлар уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа туркий озчилик вакиллари судсиз ва терговсиз қамаладиган қамоқхоналардир. Лагерларнинг собиқ маҳкумлари у ерда мансабдор шахслар томонидан шафқатсиз муносабатлар – босимлар, калтакланиш, қийноқ ва зўравонликлар, таъқиб ва меҳнатга мажбурлаш ҳоллари ҳақида ҳикоя қилишади.

Австралия Стратегик сиёсат институти (ASPI) маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати «қайта тарбиялаш лагерлари»даги маҳкумларни машҳур ширкатлар, жумладан , Apple, Google, Lacoste, Nike, Puma ва бошқа компаниялар маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мажбурлашмоқда.

Новая газета”дан «Элтуз» таржимаси

Тағин ўқинг
11 august 2025
Хива шаҳар “Ичан-қалъа” маҳалласидаги “Бўёқчилар” кўчаси “Хевақ қудуғи” номли 107-объектда қурилиш ишлари ҳалиям давом этяпти. Хива шаҳар кадастр агентлиги ...
28 january 2026
Ўзбекистонда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган “Илҳом” жамоат фонди тизимида жиддий ижтимоий муаммо юзага келган. Фонд тасарруфидаги ижодий уюшмаларда ...
15 march 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
26 august 2025
25 яшар Ҳошимова Севарахон Абдулмўсо қизи ота-онасини кўргани Қувага келди. Севара ота-энасининг дийдорига тўйиб, бўкиб арақ ичиб ухлаб қолди.  ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...