Асосий мавзулар
28 january 2026

“Илҳом” Фонди жиддий молиявий инқироз билан юзлашди

Ўзбекистонда ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган “Илҳом” жамоат фонди тизимида жиддий ижтимоий муаммо юзага келган. Фонд тасарруфидаги ижодий уюшмаларда ишлайдиган тахминан 250 нафарга яқин ходим бир йилдан ортиқ вақт давомида маош олмаган.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу уюшмалар марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар, сақлаш харажатлари ҳамда фаолиятни таъминлаш учун маблағ бир йилдан буён тўланмаётир. Бу маблағ 13,5 миллиардга етган.

Натижада маош тўлаш масаласи тўлиқ корхона ва уюшма раҳбарияти зиммасига қолган. Давлат қарорлари ва ҳисоб-китоблар мавжуд бўлса-да, уларни амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс таъминланмаган. Раҳбарият эса имконият чекланган шароитда иш ҳақини қоплашга уриниб келмоқда.

Бир йилдан ортиқ вақт давомида маош олмаган ходимлар қарзга ботмоқда, ижтимоий жиҳатдан ҳимоясиз қолмоқда. Бу эса ижодий соҳада кадрлар оқими, иш унумдорлигининг пасайиши ва тизимнинг заифлашишига олиб келиши мумкин.

Энг кескин савол шунда: агар давлат томонидан маблағ ажратилмаса, нега ушбу тизимдан тўлиқ фаолият, тадбирлар ва натижа талаб қилинмоқда? Нима учун ижодий уюшмалар ходимлари йиллаб сабр қилишга мажбур?

Мутахассислар бу ҳолатни оддий молиявий қийинчилик эмас, балки қарор қабул қилиш билан уни молиялаштириш ўртасидаги жиддий узилиш сифатида баҳоламоқда. 

Агар масала зудлик билан ҳал этилмаса, “ижодкорларни қўллаб-қувватлаш” шиори амалда мазмунсиз иборага айланиб қолиши мумкин.

Ижодий соҳани қўллаб-қувватлаш баёнот билан эмас, ўз вақтида тўланадиган маош билан бошланади. Бир йилдан ортиқ маош олмаган 250 нафар ходим бу тизимдаги ҳақиқий ҳолатни очиқ кўрсатиб турибди.

Тағин ўқинг
29 december 2025
Дунëдаги энг биринчи касб ғарлик, иккинчиси эса журналистлик дейилади. Қадим замонда бир хотин қўтосни сони эвазига эркакларни ғорга апкириб ...
15 august 2019
Комил Алламжоновнинг блогерлар постлар остидаги изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлиши ҳақидаги баёноти қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу муҳокамаларда кўзим тушган ...
15 may 2017
Алпомиш фильмида рол ўйнаб танилган кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга мактуб йўллаб, ўтган йили ...
14 january 2026
Шерободлик блогер Шоҳжаҳон Жамолов ички ишлар ходимлари унга нисбатан босим ўтказгани ва асоссиз ушлаб турганини маълум қилди. Шоҳжаҳон Жамоловнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...