Асосий мавзулар
17 december 2020

5 ёшли набирасини зўрлаган 66 ёшли бобо ўз жонига қасд қилди

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Қаҳрамон қишлоғида яшовчи Э.Ж. декабрь ойининг ўзида икки марта жонига қасд қилган. Аввалроқ у ўз набирасини зўрлаганига оид видео ва ёзма хабарлар тарқалганди. 

Воқеани ўрганган “Элтуз” мухбири билан суҳбатда мазкур маҳалла ходимаси набирасини зўрлаганликда айбланаётган 66 ёшли эркак икки бора ўзини ўлдирмоқчи бўлганини тасдиқлади.

– Маҳалламизда ҳали бундай ахлоқсизлик кузатилмаган, – деди маҳалла ходимаси. – Қайнотадеярли кўчага ҳам чиқмай қўйган. Аслида зўрлаш воқеаси бўлганми-йўқми, билмадим. Аммо асл масала келин ва унинг эри қурган уйга боғлиқ. Жанжалларга шу уй сабаб бўляпти. Аёл фарзандларини қайнотасиникига ташлаб кетган. Маҳаллада бунга гувоҳлар бор. Уйнингҳужжатларини олиб, туман марказида ижарада яшаб юрганини эшитдик. Аммо биз ҳам тополмаяпмиз.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода аёл уч фарзанди учун алимент олмаётгани, уй-жой билан таъминланмагани ва уй ҳужжатларини ўзи билан олиб юрганини айтар экан, маст ҳолда бўлган қайнотаси 5 яшар набирасини зўрлаганини иддао қилган. 

Унинг сўзларига кўра, буни билиб қолган аммаси, яъни эркакнинг қизи гўдакнинг ҳолатини сир тутиш мақсадида уни даволаганини айтган. Она қизининг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида уни Гулистон давлат университети ўқитувчиси олдига олиб борган. У қайнота ростан шу ишни қилганини тасдиқлаган. 

Видеода аёл аввал ўғил набирасига ҳам қайнота томонидан зўрлаш ҳолати бўлгани, ҳамма ёғини қонатиб, болага шикаст етказганини, аммо буни исботлай олмаганини билдирган.

ГулДУда доцент вазифасида ишловчи психолог ҳам (исмини сир тутишни илтимос қилган) “Элтуз” мухбири билан суҳбатда воқеани тасдиқлади. 

– Қизча билан суҳбатда у ростан ҳам бобоси томондан зўрлангани маълум бўлди, – деди психолог. – Аммо қай даражада тан жароҳати етгани бўйича маълумотга эга эмасман. Боларуҳияти ушбу ҳолатни зўрланиш эмас, калтак ейиш, дўппосланиш сифатида қабул қилган. Онасининг муомаласи, жамоат жойида ўзини тутиши ҳам яхши эмас. Руҳан сиқилган. Хаёлини жамлай олмаяпти. Унга ҳам кўмак зарур.

“Элтуз”га тақдим этилган маълумотга кўра, видеомурожаат Сирдарё вилояти ИИБ томонидан ўрганилган. Бу юзадан муқаддам Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ховос тумани “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро З.Х. 13 ноябрда туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил октябрь ойи ўрталарида 2015 йилда туғилган қизи М.С.га қайнотаси Э.Ж. зўрлик ишлатиб, ўзининг жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани билдирилгани юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Экспертиза хулосасида вояга етмаган М.С.нинг баданида, шунингдек, жинсий аъзолари соҳасида бирор бир тан жароҳати ёки жароҳат излари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

13 декабрь куни Ховос тумани ИИБ томонидан ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритиш мақсадида Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 december 2015
Россиянинг Краснодар шаҳрида баланд қаватли уй қурилишида ишлаётган 30 яшар ўзбек йигит 18 қаватдан йиқилиб ўлди. Eltuz.com
3 november 2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия журналистлари учун 22 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган гаплари ўзбек фаолларининг ...
14 january 2019
Қуйидаги мақолада келтирилган маълумотлар Давлат ҳавфсизлик хизмати таркибида ишлайдиган шахсдан келиб тушди. Ўзбекистон каби ёпиқ мамлакатда давлат органлари кўп ...
15 november 2022
Хоразмда масжид қурилишига оид эълонлардан келиб тушган 40 миллион сўмни “туя қилган” имом-хатибга жиноят иши қўзғатилди. Андижонда эса Умрага ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...