Асосий мавзулар
4 april 2021

“Эрк” партияси Хидирназар Аллақуловга қилинаëтган тазйиқларни қоралади

Ўзбекистон тарихида илк рўйхатга олинган мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси Хидирназар Аллақулов раҳбарлигида таъсис этилган янги социал-демократик партияга қарши тазйиқ ва босимларни қоралаб чиқди.

Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси бош котиби вазифасини бажарувчи Бахтиёр Исобек жорий йилнинг 3 апрель куни имзолаган билдиришда “янги қурилаётган партиялар рўйхатга олинмаëтгани, уларга қарши зўравонлик ишлатилиб, конституцион ҳуқуқлари топталаëтгани” таъкидланади.

“Эрк” партияси янги таъсис этилган социал-демократик партияга қарши ҳукумат тарафидан бўлаётган жирканч тазйиқларни кескин қоралайди ва бу ташкилотдаги ватанини севган инсонлар билан бирдамлигини билдиради”, дейилади баёнотда.

Билдириш матнида “Эрк” партияси ҳам 2021 йилги президент сайловида иштирок этажаги айтилган: “Бу оғир сиёсий вазиятда «Эрк» партияси ўз халқи билан ҳамдарддир. Шу мақсадда яқинлашиб келаётган президент сайловида «Эрк» партияси ўз номзоди билан қатнашиш режасини тузмоқда».

Билдириш матнида таъкидланишича, собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов “Эрк” партиясига аъзо бўлиб, сайловда қатнашиш истагини билдирган:

“Ҳозирда партия марказий кенгаши номига номзодлик истаги билан келган аризалар ичида сўнгги ойларда ўзининг сиёсий баёнотлари билан диққат қозонган хонанда Жаҳонгир Отажон ҳам бор. Бир неча кун ичида «Эрк» партияси президент сайловида ўз номзодини эълон қилади”.

Ўзбекистонда 80-йиллар охирида «Бирлик» халқ ҳаракати, «Эрк» демократик партияси каби мухолиф сиёсий ташкилотлар ўртага чиққанди. 1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – “Эрк”нинг таъсис қурултойи бўлиб ўтган эди.

1992 йилги президент сайловида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ президентликка номзод сифатида 12 фоиз овоз олгани расман айтилганди. Аммо айни сайловда ҳукумат мулозими сифатида ишлаган Шароф Убайдуллаев 2021 йилда «Озодлик» радиоси орқали чиқиш қилиб, Муҳаммад Солиҳнинг сайловда ютгани, аммо сайлов натижалари Каримов фойдасига сохталаштирилгании айтган эди. 1992 йилги сайловдан кейин мухолифат лидерлари бирин-кетин хорижга кетишга мажбур бўлганди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
17 december 2025
17 декабрда қандай  оламшумул воқеалар юз берган ва қандай буюк шахслар туғилган? Бугун бу ҳақда энг қисқа сатрларда Элтузнинг ...
18 february 2017
«Оила ва жамият» газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп ...
25 february 2016
Агар Навоий тирик бўлганида бугунги ўзбек кинолари ҳақида нима дер эди. Ҳар ҳолда тасанно айтмаган бўлар эди. Масалан Ўзбекистонлик ...
30 august 2016
Кейинги уч кун ичида, Каримовнинг миясига қон қуйилгани ва ўлгани ҳақида Интернетда хабарлар пайдо бўлди, шу муносабат билан Чехиядан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...