Document UZ
27 january 2016

Cудланувчиларга берилмаган айблов хулосаси

Eltuz.com сайти, шу кунларда шов шуви Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, дунё арманларини хам хавотирига сабаб бўлаётган “Жиззахлик фермер Арамаис Авакян иши” бўйича мухим хужжатни топди.

Бу 90 варақдан ортиқ бўлган Айблов хулосаси. Айблов хулосаси – тергов натижасида аниқланган ҳолатлар ва айб мазмуни баён этилган процессуал ҳужжат.

Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги барча материаллар билан таништириб бўлгач, терговчи, башарти ишни судга юбориш учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги фикри ўзгармаган бўлса, Айблов хулосасини тузади.

Хулоса, танишиб чиқиб, имзолаш учун судланувчига берилади. Шунингдек, химоячига хам бу хужжат берилади. Химоячи орқали Айблов хулосасини судланувчиларнинг яқинлари хам олиб танишиб чиқишлари мумкин.

Лекин, “Арамаис Авакян иши”да бундай бўлмади. Судланувчиларга Айблов хулосасининг энг сўнгги вароғи имзолаш учунгина берилди.

Уларнинг адвокатлари хам токи суд мажлиси бошлаган кунга қадар бу мухим хужжатни терговчи ва прокурордан ололмадилар.

Жуда қаттиқ қўриқланаётган бу Айблов хулосасини Элтуз сайтининг манбаалари кўлга киритишга муваффақ бўлишди ва энди бу “ўта саводли ва малакали” терговчи томонидан тузилган бу хужжатни ўқувчилар диққатига хавола қилишди.

Тез кунларда Айблов хулосасининг рус тилидаги варианти хам шу ерга қўйилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 june 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун 21 март куни ...
17 december 2022
«Элтуз» порталига келган навбатдаги бешта шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Сурхондарёдан Бандихоннинг қалтис кўприги “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани Пахтакор ...
26 october 2023
Бундан 6 йил аввал яъни, 2017 йилнинг 24 июлида 60 ёшни қарши олган президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига совға ...
6 may 2024
Ўзбекистон ҳукумати меҳнат ҳуқуқларининг мустақил мониторинги ва ҳисоботини ҳимоя қилиш ва халқаро стандартларга содиқлигини намойиш этиш бўйича шошилинч чоралар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...