Асосий мавзулар
1 june 2023

Ташкент ҳокими Ц-1 даги дўкон ва кафеларни бузишга журъатни қаердан олди?

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими Шавкат Умурзоқов билан бирга пойтахт маркази – Ц1 ни кезди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳудудига кирувчи бу ҳудудда охирги йилларда кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватлари кафе ва дўконларга айлантирилган. 

Ц-1 Ўзбекистоннинг энг қиммат ҳудуди ҳисобланади. 

Абдулла Арипов биринчи қаватда очилган кафе ва дўконларга қарата бармоғини бигиз қилдию Шавкат Умурзоқовга қараб, мана бу, мана бу, мана буларни бузасан, деди.

Бош вазир амри – вожиб. 

Бош устига деди, ҳоким.

29 май куни Шавкат Умурзоқов шаҳардаги сетор раҳбарлари билан бир кун аввал борган жойларини яна кезди ва Бош вазир буйруғини айнан такрорлади.

Бош устига ҳокимбува, дейишди сектор раҳбарлари.

30 май куни эса Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходимлари томонидан қатор текширувлар ўтказилди, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида ўзбошимчалик билан узайтириш ҳолатлари аниқланди. 

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани Ц-1 ҳудудидаги бир қатор хонадонлар эгаларига нисбатан жами 80 миллион сўмлик маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди.  

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг ўзгартирилган ҳудудлар бинолар эгалари томонидан аввалги ҳолатига қайтарилиши қайд этилди.

Шу куннинг ўзидаёқ дўкону кафе эгалари Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи ва ҳоким ўринбосари назорати остида қурилган иншоотларни буза бошладилар.

Аммо кўплаб дўкондорлар бераётган ягона савол будир: Шу пайтгача гулдай турган жойларни бузишдан ким манфаатдор бўлиши мумкин? 

Тошкентликлар бераётган савол эса: Нега Юнусободдаги Универсам атрофидаги дўконлар эмас, айнан шаҳар қоқ марказидаги қиммат кафе ва дўконлар бузилмоқда?

Маҳаллий тадбикорлар бераётган берган тағин бир савол: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шу пайтгача “ўзбошимчалик”дан бехабармиди?   

Таҳлилчилар бераётган савол эса будир: Президент сайлови арафасида бундай бузди-буздилардан қандай мақсад кўзланмоқда? 

Бу саволларга жавобни фақат бир киши – Тошкент шаҳар ҳокимига буйруқни берган бош вазир билади.

Хуллас, 30 йилдан буён шу аҳвол. Бири  пулни олиб, қур, дейди, у кетгач, иккинчиси, мен бу ерда хўжайинман – буз, дейди. 

Блогер Муфаса бу ҳолатни сичқон-мушук ўйинига ўхшатди: Хўп, эски бизнесмен-ҳокимнинг «кирдикорлари» фош қилиниб, бинолар бузиб ташланди, ҳозирги прокурор-ҳокимнинг қарорларига асосланиб тадбиркорлар бошидан қурди дейлик. Кейин, масалан милиция-ҳоким келиб, бу прокурор-ҳокимнинг қарорларини отмен қилиб ташламайдими? А, бу «сичқон-мушук» ўйинидан нега тадбиркорлар зарар кўришлари керак?

Элтуз Тошкент марказидаги буз буз ишларни кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
14 june 2025
Андижондаги “акрамийлар” исëни деб номланган қонли қўзғолонни бостиришда фаол иштирок этгани учун мукофотланган, узоқ вақт мобайнида сиëсий фаоллар ва ...
17 march 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга давлат тўнтаришида айбланиб судланаётган тадбиркор Равшан Салоевнинг адвокати ўз мижозини айбига иқрор бўлишга ва ...
28 june 2016
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат раҳбари йўллаган табрик мамлакат журналистлари ...
4 april 2017
4 апрелга ўтар кечаси тунда Фарғона вилоятининг Бувайда туманига қарашли Янгиқўрғон шаҳарчасидаги Марказий деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Воқеа гувоҳларининг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...