Асосий мавзулар
6 november 2023

Макаревичнинг Тошкентдаги концерти нега қолдирилди?

Жорий йилнинг 22 ноябр куни Тошкентда ўтиши режаланган “Машина времени” рок группаси концерти қолдирилди. Ўзбекистонлик галерист Белла Собирова, Тошкентда ўтиши режаланган “Машина времени” концертининг қолдирилгани сабабларини изоҳлади.

«Машина времени» солисти Андрей Макаревичнинг ëзишича¸ гуруҳга таҳдид қилинган .

“Яна бир бор қуëшли ўлкангизга боришга чоғланиб турувдим. Аммо қандайдир кимсалар концерт ташкилотчиларига бир неча бор таҳдид қилганлар. Билишимча, менинг Истроилни қўллаб қувватлашим бу таҳдидлар сабаби бўлган. Мен ўзим яшаëтган давлатни қўллаб қувватладим», деди ўз изоҳида таниқли Россиялик санъаткор.

Мусиқачиларга айнан ким таҳдид қилди? Ва айнан кимдан ташкилочилар адресига таҳдид келиб тушди? Бу савол жавоби йўқ. Айни пайтда бу ҳолат хавотир уйғотади.

Расман гуруҳ лидери Макаревич тарафидан таҳдид ҳақида айтилди.  Бу эса жиноят иши очилиши учун сабаб бўла олади.

Гап бир гуруҳ кимсаларниинг тармоқда ўтириб, дунë кун тартибига чиққан низо ҳақида алжираши эмас.  Гап конкрет одамга ўлдириш билан қилинган таҳдид ҳақида кетмоқда.  Бу эса, Ўзбекистон қонунига кўра, жиноий ҳаракатдир.

Одамнинг ҳаëти ва саломатлигига ўлим билан таҳдид қилиш Ўзбекистон Жиноят Процессуал Кодексининг 112 моддасида хавфли жиноят дея малакаланган.

«Таниқли қўшиқчи концертининг ташкилотчиларига таҳдид қилганларни орган ходимлари топиб эсини жойига солиб қўяди деб умид қиламан.

Агар таҳдид қилганлар бартараф қилинса ва давлатимиз «Машина времени» рок гуруҳи хавфсизлигини таъминласа, Андрей Макаревич ўз қарорини ўзгартириб Тошкентда концерт беришидан умидворман», дея ёзди тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистондаги замонавий санъат галереяси асосчиси Белла Собирова.  

Эслатиб ўтамиз Россиялик машҳур бастакор ва қӯшиқчи Андрей Макаревич Путиннинг Украинага қилган босқинчилик урушига қарши позицияси учун хорижий агент деб эълон қилинган, бунга Макаревич қўшиқ билан жавоб қайтарган эди.

Тақдирнинг тақозоси билан таниқли «Машина времени» гуруҳи солисти Макаревич Исроилдан бошпана олишга мажбур бўлди ва унинг таъкидича эндиликда у Тошкентлик мутаассиблар таҳдидига дуч келмоқда. Элтуз Ўзбекистонга оид воқеаларни ёритишда давом этади, каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг.    

Тағин ўқинг
27 september 2016
Жорий йилнинг 7 октябрида Тошкентда очилиши кутилган Замонавий санъат Биенналеси қолдирилгани ҳақида расмий бўлмаган хабарлар урчиди. Бу йилги Биеннале ...
28 december 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ пальтоли” зиёлилар ва “маънавиятли” ...
8 april 2025
Туркия-Озарбайжон Университетидан сўнг Турк дунёсига қаратилган янги олий таълим муассасаси — Халқаро Турк Давлатлари Университети Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда фаолият ...
1 june 2024
Бир нарсадан бир нарсани олсанг, ундан барибир қандайдир из қолади¸ лекин сўз эркинлигидан ниманидир олсанг, уни чекласанг, ундан ҳеч ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...