Асосий мавзулар
10 december 2023

X Factorда Чангак лазги

“Чангак бўласан чангак, Осмона гариб ангак”. Жавлон Сапаевнинг чангак лазгиси X Factorни онтариб ташади!!!

Cалом хонимлар ва жаноблар, яхшилаб ўтириб олинглар, Элтуз Ўзбекистонда давом  X-Factor телешоусининг тўртинчи жонли ёйини таҳлилини бошлайди.

Йигирма йил аввал британиялик телебошловчи Саймон Ковел  X Factorга асос солганида бир кун келиб бу шоуда Чангак лазгиси айтилишини тасаввур ҳам қилмагандик.

Тармоқларда “Жавлон Чатақ” лақаби билан танилиб улгурган хоразмлик Жавлон Сапаев  X Factorнинг тўртинчи жонли эфирида “Чангак лазги”сини айтган вақтида жюрилар ўтирган жойидан туриб, ангакини осмонга кериб рақсга туша кетди.

Ўтган жонли эфирда тўрт жюрининг бириси Лола Йўлдошева томирида хоразмлик қони оқишини айтиб, Жавлон Сапаевга лазги буюрганди.  

“Бўлди сестра, ман лазги айтсам сиз ўйнасангиз бўлди”, деган эди Жавлон.

Хонқали братнинг қизи нафақат ўйнади, лазги сўнггида саҳнага чиқиб Жавлон Чатақ билан селфига ҳам тушди.

Жавлон Сапаев учун лазги тўғри танлов бўлди, у X Factorнинг навбатдаги босқичига биринчи бўлиб ўтди. Лекин унинг етим болаларга бағишланган иккинчи қўшиғи ижросида болакайларни саҳнага олиб чиқиб тақиқланган усулни қўллагани шоунинг зийрак шляпалик ҳаками Иброҳимнинг назаридан четда қолмади.

X Factorнинг тўртинчи жонли эфири тўй қўшиқларига бағишланди. Қимматбаҳо тўйлар тамадаси сифатида ном чиқарган шоу бошловчиси Нилуфар Сотволдиева учун бу айни муддао бўлди. У ўзини денгиздаги балиқдай эркин ҳис қилди.

Булбул каби охим бор… Х Factor фаворити сифатида кўрилаётган Ҳайринисо “Шунча бўлурми ҳай-ҳай?” қўшиғини айтиб ипакдай эшилди.

X Factor ғолиблигига даъвогар кўрилаётган Ҳайринисо Акбарова тўртинчи жонли эфирда Abba гуруҳи репертуаридаги бирин кетин учта қўшиқни ижро этиб  ҳар хил йўналишда қўшиқ айта олишини яна бир марта кўрсатди.

Ҳайринисо кейинги босқичга Жавлон Сапаев билан бирга тўғридан-тўғри ўтди.

 X Factorнинг кейинги босқичига ўтган уч қатнашчининг яна бири наманганлик ноёб свисток овозли Шохруххон Ҳалимхонов бўлди.

Ўзбек қўшиқлари бугун замонавий дунё маданияти билан қўшилиб эврилмоқда.

16 ёшли Шохруҳнинг  Маъмуржон Узоқов қўшиғи ижросида ҳам контрастни кўрдик. У аввалига  Маъмуржон Узоқовнинг “Ўйласам бу дилбарим  маккорага ўхшайдику” ашуласини, кейин эса афсонавий Queen гуруҳи репертуаридаги The Show Must go on” қўшиғини айтди.

Муҳаммад Али билан бирга X Factorнинг ўлим гуруҳига тушган Шохруххон Ҳалимхонов жюрилар дастаги билан лойиҳанинг кейинги босқичга ўтди.

Улуғбек Хафизов томошабинларнинг энг кам овозини олиб лойиҳани тарк этди. Саҳна ва ижодкорлари қанчалик ҳаракат қилишмасин уни иккала қўшиқ ижросида ҳам бўғиқ тушкун овоз тарк этмади. 

Ҳар гал ўзининг хитрийлик йўллари билан босқичдан ўтиб оладиган  Муҳаммад Али Ширинов бу сафар гарчи украин тилида айтган қўшиғи билан ҳакамларда кучли таассуротлар қолдирган бўлсада, ўлим гуруҳидан чиқа олмади ва у ҳам X Factorнинг кейинги босқичига ўта олмади.  
 
Шундай қилиб X Factor нинг энг кучли учлиги маълум бўлди. Улар Меҳринисо Акбарова, Жавлон Сафаев ва Шохруҳхон Ҳалимхоновлардир. Финалистлар 17 декабр куни ғолиблик учун беллашишади.

Якшанба куни бўладиган ярим финалда X Factor да қолган уч қатнашчи машхурлар билан дует айтади. Уч машхурдан бири Озода Нурсаидова. Томошабинларнинг энг кўп овозини олган икки қатнашчи 24 декабрда бўладиган Катта финалга йўл олади. Элтуз эса X Фaктор ва айнан Ўзбекистан маданияти ва санъатига оид муҳим янгиликларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
21 december 2025
1937 йил: Уолт Диснейнинг биринчи тўлиқ метражли мультфильми — «Оқбилак ва етти гном»  (Snow White and the Seven Dwarfs) премьераси бўлиб ...
12 october 2023
Элтузга Акциядорлик тижорат Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани филиали раҳбарияти устидан банкнинг бир неча ходимлари йўллаган шикоят мактуби ...
5 september 2017
Самарқандлик икки ака-ука ҳақида эшитгандим. Ҳужра кўрган, исломий даъвоси кучли йигитлар эди. Тақдир тақозоси билан улар Суриядаги жангарилар сафига ...
2 december 2025
Кейинги пайтда ўзбеклар орасидаги ўрисқул, пайтавақулоқ итваччалар думини ликкиллатиб бошлади. Бу итваччаларни бир тепиб ҳайдаш жоиз. Хуллас, агар Трамп ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...