Кундалик
3 february 2016

Прокурор Арамаис Авакянга 18 йил сўради

2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, Арамаис Авакян «159, 161, 244 моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун», унга умумий хисобда 18 йиллик қамоқ жазоси сўради.

Судланувчилар Фурқат Жўраев, Бектемир Умурзоқов, Акмал Матмуродов, Дилшод Алимовлар учун прокурор 10, 15 йилдан жазо сўраган бўлса, бу ишдаги асосий гувох саналаётган ва касби сартарош бўлган Азамат исмли судланувчига 3 йиллик жазо сўраган.

Арамаис Авакяндан ташқари барча судланувчилар, ўзларинг сўнгги сўзларида, айбларига иқрорликларини айтишиб, ўзбек халқи ва Ислом Каримовдан кечирим сўрашган.

Фақат Арамаис Авакян хеч кимдан кечирим сўрамаслигини айтган.

«Мен бу моддаларда кўрсатилган жиноятларни содир этмаганман. Ва кечирим сўрамайман. Мен арман бўлсамда, шу Ўзбекистонда вояга етдим. Бу юрт менинг ватаним. Ва мен унга хиёнат қилмаганман» деган Арамаис Авакян.

Судья танафус вақтида Ширин Турсиновага турмуш ўртоғи Арамаис Авакян ёнига келишга ва гаплашиб олишга рухсат берган.

«Мен унинг қўлларидан ушладим ва унга, рухини туширмаслигини айтдим. Яна, халқаро ташкилотлар, Журналистлар ва дунё арманлари уюшмалари сени тақдирингдан хабардорлар дедим. Унинг кўриниши бугун анча яхши, рухи тетик кўринди менга» деди eltuz.com билан сухбатда Ширин Турсинова.

Хукм ўқилиши кутилаётган суднинг охирги мажлиси қачон бўлиши йиғилганларга айтилмаган.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 february 2021
Манқурт «дода»лар русга сотқинлик эвазига берилган юксак лавозим, люкс машина ва уйларни хаёл қилаётган замонларда биз мазлум халқимизнинг пахта ...
10 july 2025
Тошкент шаҳар Бандлик бошқармаси ва унга қарашли туман бўлимларида ишлаётган баъзи раҳбарлар ўз иш жойида ҳимоясиз қолганини, порахўрлик ва ...
9 february 2016
9 феврал куни Швецияда таниқли уламо Обидхон қори Назаровга суиқасдда уринишда айбланган Юрий Жуковскийга чиқарилган ҳукмга нисбатан аппеляция маҳкамаси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...